05 September 2010
01:53 -
Парижликлар лўлиларнинг ҳайдалишига норозилик билдиришмоқда, минглаб ўзбеклар Қирғизистонда ўлдирилганда Тошкент жим ўтирганди
Сўнгги ойларда Франция ҳукуматининг қарори билан бу мамлакатга охирги йилларда турли йўллар билан Болгария ва Руминиядан рухсатсиз келиб қолган мингдан ортиқ лўли келган мамлакатларига мажбуран чиқариб юборилган эди. Бугун Парижда Франция ҳукуматининг бу ишига қарши бир неча минг кишилик митинг уюштирилди.
Митинг ташкилотчиларининг Associated Press агентлиги мухбирига айтишича, бу каби митинглар кам сонли миллатлар дискриминация қилинаётган 135 шаҳарда бўлмоқда. Франциянинг Лондон, Брюссель ва Бухарестдаги элчиликлари олдида ҳам норозилик акциялари ўтказиш режалаштирилган.
Лўлиларнинг мажбуран мамлакатдан чиқариб юборилиши, уларнинг инсоний ҳақлари поймол қилиниши сифатида баҳоланмоқда ва бунга қарши акциялар ўтказилмоқда. Одамлар бошқаларнинг инсоний ҳақ-ҳуқуқлари поймол қилинишига норозилик билдиришлари 21 аср учун оддий воқеага айланаётгани тушунарлидир.
Аммо, яқинда Қирғизистон жанубида минглаб ўзбеклар қирғин қилиниб, уларнинг яшаш ҳаққи топталаётганда, Тошкент ўзбеклари тўй-тамоша билан овора бўлганлари, Ўзбекистон ҳукумати ўзбек миллатига хиёнат қилиб, Қирғизистон ўзбекларини ҳимоя қилиш учун ҳеч нарса қилмагани тушуниб бўлмайдиган ҳолдир. Бу - ўзбек жамияти 21 эмас, ўрта асрлар даражасидан чиқолмаётганининг кўрсатгичидир.