21 January 2011
04:12 -
Абдураҳим Пўлат: АҚШга Хитой диктатори келди, хитойликлар кўчага чиқди, Брюсселда ўзбеклар чиқадими?
Кеча бир учрашув ўтказиш учун АҚШ Давлат Департаментининг Вашингтон марказидаги биноси олдига келаётибоқ тушундимки, у ерда фавқулодда ҳолат бор. Ҳамма ёқ полиция автомобиллари ва полиция ходимлари билан тўла. Айнан шу дақиқаларда сиреналар чалиниб, полиция автомобиллари қуршовидаги қандайдир меҳмонларнинг автомобиллари Давлат Департаментининг марказий кириши олдига келиб тўхтади. Мен аввал эътибор бермаган эканман, кўчанинг нарига бетида, тўсиқлар ва полиция автомобиллари орқасида, Хитой ва АҚШ байроқлари ҳамда плакатлар кўтарган, сони 100 атрофида бўлган пикетчилар турарди. Улар бир нарсалар деб бақиришга бошлашди. Табиий, хитойча. Аммо, плакатлардаги ёзувлардан улар нима деб бақиришаётганини тушуниш мумкин эди. Плакатларда: “Тибет Хитойники эмас”, “СССР битди, Хитой нима бўларди” каби сўзлар ёзилганди. Эътибор бердимки, инглиз тилидаги плакатларда “СССР” сўзи “ССР” деб бироз хато, аммо кириллча ёзилган.
Бино кириши олдига келган автомобиллардан бир гуруҳ Хитой расмийлари, ўйлайманки, Хитой ташқи ишлар вазири бошчилигидаги ҳайъат аъзолари чиқишди ва пикетчилар тарафига бир назар ҳам ташламасдан Давлат Департаменти биноси ичига кириб кетишди.
Мен ўз мустақиллиги учун курашаётган тибетликларни ва Хитойда демократик тузум ўрнатилишини истаётган хитойлик демократларни тўла қўллаб-қувватлайман, аммо кеча ва ундан олдин ўтказилган бу каби тадбирларнинг мутлақо фойдасиз эканлигини очиқча айтаман. Бир маҳаллар, масалан, ҳатто Интернет бўлмаган пайтларда, қандайдир фойдаси бўлган бундай пикет-митинглар бугун мутлақо фойдасиз эканлигини яна бир марта урғулайман. Бир маҳаллар юз минглаб кубаликлар, кейин эронликлар тарафидан Фидел Кастро ва Эрон муллалари режимига қарши чет элларда уюштирилган митинглар ҳеч қандай фойда бермаганини тушунмаганларга ачинаман.
21 аср аср имкониятлари, яъни бугунги шартлар остида, энг мудҳиш диктаторликлар ичида ҳам мухолифатчилик фаолияти олиб бориш мумин. Турли сабаблар билан юрт ташқарисига чиқиб қолган мухолифатчиларнинг асосий қиладиган иши – юрт ичидаги сафдошларни ҳар томонлама, биринчи навбатда, молиявий қўллаб қувватлаш бўлиши керак. Керак эмас, шарт.
Шу кунларда Ўзбекистон президенти Ислом Карим Брюсселга келади. ЕИ уни Брюсселга таклиф қилиши мумкинлиги ҳақида сайтимизнинг ўтган йил 4 июнь хабарларида айтилган. Хабар асосан бирликчилардан иборат Пўлат Охун раҳбарлигидаги ўзбек мухолифати вакиллари Брюсселда Еврокомиссия расмийлари билан учрашган пайтда, ўша расмийлардан олинган. Ўшанда ўзбек демократлари шундай дейишганди: “Биз Ўзбекистонни дунёдан изоляция қилишни фойдасиз деб ҳисоблаймиз. Аммо, ЕИ расмийлари Ислом Карим билан учрашганда, уни Брюсселга таклиф қилишдан мақсад - Ўзбекистонда демократик жараёнлар олға кетаётганини тан олиш эмас, аксинча, бу жараёнларни тезлаштириш лозимлигини тўғридан-тўғри унинг ўзига айтиш, сиёсий маҳбусларнинг озод этилишини, биринчи навбатда, “Бирлик” Партиясини рўйхатга олиш лозимлигини Ислом Каримга шахсан эслатиш эканлигини айтишлари лозим”.
Ҳозир кимлардир Брюсселда фойдасиз пикет ўтказиш ниятида бўлса, уларга эслатмоқчиман: “Бундай пикет ўтказиш учун сарфланадиган маблағни Ўзбекистон ичида қаҳрамонларча фаолият олиб бораётган ҳуқуқ ҳимоячилари ва мухолифатчиларга юборинг. Шундагина фойдалироқ иш қилган бўласиз”.