19 September 2010
11:26 - ЕИнинг ташқи сиёсат бўйича бош комиссари Азимжон Асқаровга берилган жазодан безовта бўлибди
ЕИнинг ташқи сиёсат бўйича бош комиссари Кэтрин Эштон қирғизистонлик ўзбек ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровнинг бир умрга қамалишидан “чуқур қайғуда” экнлигини изҳор қилибди. Бу хоним ўзбек ҳуқуқ ҳимоячисига кўрсатилган шафқатсиз муносабатдан, унинг адвокати ва қариндошларига ўтказилган босимлардан хавотирга тушганини изҳор қилибди.

Қизиқ, “Бирлик” Партияси Қирғизистондаги давлат тўнтарилиши бутун Мраказий Осиёда демократик жараёнларни орқага суриб юбориши муқаррар эканлигини ҳақида баёнот берган пайтда, Роза Атунбаева бошчилигидаги ноқонуний ҳукуматни қўллаб-қуватлаганлар қаторида Европа Иттифоқи ҳам бор эдику. Энди уларнинг ақли жойига келиб, Қирғизистонда нафақат антидемократик, балки, фашистик ҳокимият ўрнатилганини тушунишга бошлашдими?

Гап ЕИнинг позициясида ҳам эмас, дейди мухбиримиз. “Бирлик” Партиясининг ҳар доим ҳақ бўлиб чиқишини авваламбор ўзбеклар тушуниб етиши керак. Акс ҳолда, қулликдан чиқолмаймиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону