09 September 2010
06:50 -
Қирғизистондаги ўзбеклар қирғини бўйича биринчи ўзбек жазоланди
Ўш ва Жалолобод вилоятларида июнь ойида юз берган зўравонликлар вақтида бир қирғиз йигитини ўлдиришда айбланган 42 ёшли ўзбек миллатига мансуб қарасувлик Жаҳонгир Бозоров 23 йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилди, дейилади ББСнинг кечаги кунга оид ўзбекча хабарларидан бирида. Бу юзлаб, асосан бегуноҳ ўзбекларнинг ўлимига сабаб бўлган ҳодисалар юзасидан биринчи маҳкама ҳукмидир.
Ўшдаги "Адолат ва ҳақиқат" инсон ҳуқуқлари маркази раҳбари Равшан Гапировнинг Қорасувдаги маҳкама ҳукми ҳақидаги суҳбатидан маълум бўладики, Ўш вилоятининг Фурқат номли фақат ўзбеклар яшайдиган маҳалла уйларининг ҳаммаси ўша кунларда ёқилган, табиий, қирғизлар тарафидан ёқилган, 12 июнь куни шу ерда бир қирғиз йигитининг жаcади топилган. 24 июлда шу қотиллик бўйича ҳибсга олинган Равшан Гапиров энди 23 йил қамоқда ўтиради.

Ўзбекистондан фарқи бўлмаган Қирғизистондаги ҳозирги режимнинг моҳиятидан келиб чиқиб айтиш мумкинки, дейди мухбиримиз, бу маҳккаманинг адолатли бўлганига ишонадиган одам топилмаслиги аниқ.