05 September 2010
    
        01:11 - 
        Покистонда террорист ҳужум натижасида 54 киши ўлди, ярадорлар 160 сони атрофида
    
     Бугун Куэтта шаҳрида ўлимчи-террорист бомбали автомобилини шиаларнинг намойиш сафларига уриб портлатиши натижасида камида 54 киши ўлди, ярадорлар сони 160 га яқинлашди, деб хабар беради Reuters агентлиги полиция расмийларига асосланиб. Бу ҳужум учун маъсулиятни Толибон ўз бўйнига олиб баёнот ҳам тарқатишга улгурди. Бир оз аввал Толибон Лаҳор шаҳрида шиаларга қарши уюштирилган бошқа бир портлаш учун ҳам маъсулиятни ўз бўйнига олганди. У портлашда камида 33 киши ўлган.
        Бугун Куэтта шаҳрида ўлимчи-террорист бомбали автомобилини шиаларнинг намойиш сафларига уриб портлатиши натижасида камида 54 киши ўлди, ярадорлар сони 160 га яқинлашди, деб хабар беради Reuters агентлиги полиция расмийларига асосланиб. Бу ҳужум учун маъсулиятни Толибон ўз бўйнига олиб баёнот ҳам тарқатишга улгурди. Бир оз аввал Толибон Лаҳор шаҳрида шиаларга қарши уюштирилган бошқа бир портлаш учун ҳам маъсулиятни ўз бўйнига олганди. У портлашда камида 33 киши ўлган. Баёнотда Толибон бу ҳужумлар, яъни бегуноҳ мусулмонларнинг ўлдирилиши билан ғуруланишини ҳам алоҳида таъкидланган ва бу портлашлар шиалар томонидан радикал сунний уламонинг ўлдирилиши учун қасос сифатида уюштирилгани айтилган.
Муқаддас Рамазон ойида бегуноҳ диндошларининг қонини тўкишдан ғуруланаётган Толибон ўзининг террористик ташкилот эканлигини урғуламоқчи, шекилли. Қарангки, икки кун аввал АҚШ Покистон Толибонини ҳам террорист ташкилотлар рўйхатига киритган эди.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
    персону
 - Ислом Каримов- Ўзбекистон Коммунистик партиясининг собиқ раҳбари, Ўзбекистоннинг жорийдаги Президенти Добавить сведения 
