25 January 2011
02:30 -
Абдураҳим Пўлат: Ўзбекларнинг Қирғизистонда қирғин қилинишини “Бирлик” тўхтатди
Бир неча кун олдин АҚШ Давлат Департаменти расмийлари билан учрашганимни Вашингтонга Хитой президенти келгани муносабати билан ўтказилган пикет ҳақида гапиратуриб тилга олган эдим.
Табиий, ўша учрашув пайтида Қирғизистондаги воқелар ҳам муҳокама қилинди. У ерда мен айтган фикрлар аллақачон сайтимизда ёритилган. Шу сабабли улар устида тўхтамоқчи эмасман. Аммо, аввал айтилган фикрларни мужассамлантириб, Қирғизистон жанубида ўзбекларнинг қирғиз фашистлари томонидан қирғини “Бирлик” тарафидан тўхтатилганини урғуладим.
Ҳа, аслида ҳам айнан шундай бўлган. “Бирлик” Партиясининг 2010 йил 12 июнь куни эълон қилинган “Ўшдаги қон тўкилишини фақат Ўзбекистон тўхтата олади, тўхтатиши керак!” номли баёнотида Ўзбекистон армиясининг Қирғизистон жанубига киришини талаб қилишимиз қирғиннинг бошида турган Қирғизистон Вақтли ҳукумати ва қирғиз фашистларининг эс-ҳушини ўзига келтириб қўйганига ҳеч қандай шубҳам йўқ.
Агар ўша куни Ўзбекистон қуролли кучларида фавқулодда ҳолат эълон қилинса эди, ўзбекнинг қони яна ҳам камроқ тўкиларди, дедим мен Давлат Департаментидаги учрашув пайтида.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведения