15 April 2011
20:59 -
Россия миллиардерларининг сони учдан бирга ортти, молиявий саводсиз Ислом Карим тахтда экан, Ўзбекистонда катта бойлар бўлмайди
Машҳур Forbes журналининг русча версияси Россиянинг энг бой тадбиркорлари рўйхатини эълон қилди. Аввалги йиллардан фарқли ўлароқ, бой бизнесменлар рўйхатига 100 эмас, 200 киши киритилган.
Сўнгги йилда россиялик миллардерларнинг сони 62 дан 101 га чиқибди. Рўйхатдаги 200 кишининг умумий бойлиги $ 499 млрд бўлса, биринчи 100 ликка кирганларнинг бойлиги $432 млрд. Рўйхатнинг биринчи ўнлигида қуйидаги исмлар бор:
Владимир Лисин - $24 млрд
Алексей Мордашов - $18,5 млрд
Михаил Прохоров - $18 млрд.
Владимир Потанин - $17,8 млрд
Алишер Усманов - $17,7 млрд
Олег Дерипаска - $16,8 млрд
Михаил Фридман - $15,1 млрд
Вагит Алекперов - $13,9 млрд
Роман Абрамович - $13,4 млрд
Виктор Вексельберг - $13 млрд
Рўйхатдаги яна бир ўзбек миллардери Искандер Махмудов 12 ўринда, унинг бойлиги $9,9 млрд.
Бир йилда бойлиги энг кўп ортган одам миллати ўзбек Алишер Усманов бўлибди, унинг бойлиги аввал $10,5 млрд эди, ҳозир $17,7 млрд.
Бойлар, Ўзбекистон президенти Ислом Карим тушунадигандек, фақатгина олигарх, яъни давлат бошқарувини ноқонуний равишда, аммо расман эмас, феълан қўлига олволган гуруҳ аъзоси эмас, инвестордир.
Минг афсуски, Ислом Карим глобал жараёнларни тушунмаслигини эндигина кўрсатаётгани йўқ. 1990 йили СССРда пул алмашганда, пулнинг хўжайини Марказий Банк пул алмаштириш учун 2 ҳафта вақт берди, Ислом Карим эса ўзича ҳотамтойлик қилиб, ўзбекларга 3 ҳафта беришини эълон қилган. У икки ҳафтадан кейин ўзбекларнинг қўлида қолган пул похол бўлиб қолишини ҳам тушунмайдиган даражада молиявий саводсиз одам. Ўша пайтда, бу ишга аралашган “Бирлик” халқ ҳаракати кўпгина ўзбекларни фожеадан сақлаб қолганди.
Тўғри, Ислом Карим энди пулнинг хужайини ким эканлигини ўрганиб олгандир, аммо кўриниб турибдики, шахсий инвестицияларнинг, умуман олганда, банк системасининг иқтисод ривожланишидаги ролини билмайди ва тушунмайди.
Дарвоқ, ўзбекнинг бойлари, яъни потенциал миллардерлар, бу ҳолга қарши исён қилишмаётган экан, демак, нафақат зиёлиларимиз, ишбилармонларимиз ҳам қора молдан қолишмайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ислом Каримов
Ўзбекистон Коммунистик партиясининг собиқ раҳбари, Ўзбекистоннинг жорийдаги Президенти
Добавить сведения