15 April 2011
22:14 -
Ўрис мухолифатида навбатдаги масхарабозлик: “Яблоко” партиясининг лидери президент бўлишга тайёр эмас эмиш

Маълумки, сиёсий партияларнинг асосий мақсади – ҳокимиятга келиш, мамлакат раҳбариятига ўз одамларини келтириш. АҚШдан бошқа ҳамма демократик давлатларда партиялар президентликка номзод қилиб, партия раисини кўрсатишади. Агар, бошқа одамни номзод қилиш фикри пайдо бўлса, аввал у одам партия раиси қилинади. Бу фақат анъана эмас, Европа типидаги партияларнинг моҳиятидан келиб чиқадиган талаб. Ҳамма биладики, Россия ва бошқа собиқ Совет жумҳуриятларида партиялар айнан европача типда қурилган.
Шундай экан, “Яблоко” партиясининг раиси ҳали президентликка тайёр бўлмаса, ўз вақтида партия раислигига сайланишга рози бўлмаслиги керак эди. Қолаверса, унинг бу баёноти, партия ичида бошқа номзодликка тайёр одам ҳам йўқлигини эътироф қилишдир. Шу ҳам партиями, масхарабозлик, холос.