21 November 2009
14:42 -
Хитой ва Ҳиндистонда миллионер ва миллиардерларнинг сони кескин ортмоқда, Марказий Осиё огоҳ бўлиши керак
Ҳиндистонда миллардерларнинг сони охирги 12 ой ичида 27 дан 52 га чиқди, деб хабар беради Forbes India журнали. Ваҳоланки, ўтган йили иқтисодий кризис бошланган ойлари миллардерларнинг сони 54 дан 2 баравар тушган эди.
Миллиардерлар рўйхатиданинг бошидага уч киши қуйидагилар:
1. Мукеш Амбани (Mukesh Ambani), Reliance компанияясининг бошлиғи, бойлиги 32 миллиард доллар.
2. Лакшми Миттал, пўлат қуйиш санатининг феъалн хўжайини, бойлиги 30 миллиард доллар.
3. Мукеша Амбани Анил (Лакшми Митталнинг укаси), бойлиги 17, миллиард доллар.
Ҳиндистоннинг энг бой 100 кишисининг қўлида 276 миллиард доллар бор.
Хитой бу масалада Ҳиндистондан қолишмоқчи эмас, лекин бироз орқада. Унинг энг бой 100 кишиси тўплам 170 миллиард долларга эга. Демак, ўртача ҳинд миллиардери ўртача хитой миллардеридан бойроқдир.
Хитойда доллар миллионерларининг сони шу йил охирига келиб 450 мингга (!!) чиқади, дейилади Boston Consulting Group (BCG) тарафидан эълон қилинган ҳисоботда. Уларнинг умумий бойлиги 1,73 триллион доллар. Яқин йилларда хитойли миллионерларнинг сони 800 мингга чиқиши кутилмоқда. Хитой миллиардерларининг бугунги сони 130.
БМТнинг яқинда эълон қилинган ва сайтимизда ҳам берилган маълумотларидан маълумки, 2050 йилга келиб, Ҳиндистоннинг аҳолиси 1,7 миллиардга етади ва бу мамлакат аҳолисининг сони бўйича дунёда биринчи ўринга чиқади. Иккинчи ўриндаги Хитойнинг аҳолиси ҳам 1,5 миллиарддан ортади.
Ана энди Марказий Осиёнинг аҳволига қаранг. Бир тарафда аҳолисининг сони 2050 йилда 100 миллионга тушиши кутилаётган, аммо бутун дунёни ядровий бомбалари билан йўқ қилишга қодир бўлган Россия, иккинчи томонда, аҳолисининг сони 2050 йилга келиб 3 миллиардддан ошадиган ва ҳеч қандай бомбаларсиз, ҳатто агрессорлик руҳи кўрсатмасдан, ҳамма нарсани сотиб олишга қурби етадиган Ҳиндистон ва Хитой.
Марказий Осиё мамлакатларининг аҳолиси 2050 йилда кўпи билан 150 миллион бўлиши мумкин. Альтернатив энергиялар яратилиши, ҳозирги газ ва нефтга эҳтиёж кескин камайшини ҳисобга олсак, аҳволимиз жуда оғир.
“Бирлик” Партиясининг Марказий Осиё Бирлиги тузиш, Сибирия бойликларини ўзлаштиришга шерик бўлиш кераклиги ҳақидаги узоқни кўрабиладиган таклифларига ҳали ҳеч ким эътибор бермаётгани булардан ҳам ачинарли ҳолдир.
Ўзбекистонни Ислом Каримни, Қозоғистонда Нурсултон Назарбойни улуғлигини мақташ билан овора бўлиб, ўз мамлакати ва минтақа учун ҳеч нарса қилмаётган ҳозирги сиёсий элитанинг ҳеч қандай келажаги йўқ. 2050 йилга келиб, дунё бутунлай Ислом динига ўтади деб ўзини алдаб юрган мухолифат партиялари ва уларнинг атрофидаги лайчаларнинг ҳам ҳеч қандай келажаги йўқ.
Марказий Осиёни ҳозирги боши берк кўчадан “Бирлик” каби узоқни кўрабилган, қолоқликдан чиқишнинг воз кечиб бўлмас қадамларидан бири сифатида чаласавод Ислом уламолари тушукунликка олиб келган динимизни ислоҳ қилиш кераклигини ҳам гапираётган партияларгина олиб чиқа оладилар.