08 September 2011
02:34 -
Хитой миллардерларининг сони икки йилда икки баравар ортди, бошқаларда, хусусан, Ўзбекистонда аҳвол қандай?
ББС радиосининг билдиришича, Хитой миллардерларнинг сони 2011 йилнинг ўзидан 1/3 га ортган, сўннги икки йилдаги ортиш эса икки баравар. Хуллас, энди бу мамлакатда 271 миллардер бор. Энг бой одам - қурилиш магнати Лян Венгеннинг маблағи $11 млрд экан. Солиштириш учун қуйидагиларни билиш фойдали:
Дунёнинг энг бой одами Мексикалик миллиардер Карлос Слимнинг $60 млрд атрофида бойлиги бор. Иккинчи ва учинчи ўринлардаги АҚШлик миллиардерлар Бил Гейтс ва Уоррен Баффет бироз орқада.
Россиянининг бош миллардери Владимир Лисин ($24 млрд) бўлса, бешинча ўринда ўзбек аслли Алишер Усмонов ($17,7 млрд) туради.
Ўзбекистонда миллардерни қўйиб туринг, расман биронта миллионер ҳам йўқ. Норасмий миллионерлар бор, аммо улардан ҳеч бири миллардер бўлолмайди. Чунки, жаҳон миқёсидаги катта ишларни яширинча қилиб бўлмайди.
Ўзбек бойларининг йўлидаги асосий тўсиқ президент Ислом Каримдир. Иқтисодни тушунмайдиган бу одам бойларни фақат ўғри сифатида кўради, бой одам биринчи навбатда инвестор эканини тушунмайди ҳам.
Бойларимизнинг қўрқоқлиги, сиёсатни тушунмаслигига ҳам ҳайрон қолиш керак. Агар улар, масалан, Ходорковскийдан фарқли ўлароқ яширинча демократик мухолифатга ёрдам беришни бошласалар, эс-песи чиқиб кетган Ислом Карим бойларнинг энг яқин дўсти ва ёрдамчиси бўлиб қоларди. Ўйлаб кўриш учун, Ислом Каримга таъсир қилоладиган бошқа йўллар ҳам бор.