02 April 2011
20:38 -
Нурчиларнинг Ўзбекистондаги мактабларида 70 нафар АҚШ разведкачиси ишлаган эмиш
Ўзини мустақил нашр деб тақдим этса ҳам, аслида Ўзбекистон режимининг қўғирчоқ маддоҳларидан бири бўлган 12.uz сайти ўрисларнинг “Известия” газетасига асосланиб ёзишича, мустақиллик йилларининг бошида Ўзбекистонда очилган турк мактабларида 70 нафар АҚШ Марказий Разведка (Истиҳборот) Бошқармасининг (МИБ – ЦРУ) ходими инглиз тили ўқитувчиси сифатида ишлаган эмиш. “Известия” газетаси ҳам бу фактларни осмондан эмас, Туркия Миллий Истиҳборот Ташкилотининг собиқ ходими Нури Гунешнинг яқинда чиққан “Анархия ва Инқилоблар гувоҳи” номли китобидан олибди.
АҚШ Марказий Истиҳборот Бошқармасининг вазифаси - жаҳоннинг ҳамма истиҳборот ташкилотлариники каби - бошқа мамлакатлардан маълумот йиғишдир. Аммо, турклар очган мактабларда инглиз тилидан дарс берган 70 кишининг ҳамммаси МИБ агенти бўлса, бу МИБнинг аҳмоқлигини кўрсатган бўларди. Бугун бутун дунёни “ўйнатиб” турган МИБнинг аҳмоқлиги ҳақидаги фикрни рад этсак, мақсадимиз айнан шудир, аҳмоқлар айнан 12.uz сайти билан “Известия” газетасининг ходимлари ва ўша Нури Гунеш эканлигини тан олишдан бошқа иложимиз йўқ. Чунки, улар воқеаларни анализ қилишни билишмайди.
Эслатиб ўтиш керакки, Ўзбекистонда турклар очган турли мактабларнинг кўпчилиги бир маҳаллар “Нурчилар” ҳаракатининг лидери бўлган, лекин ҳозир ўзини “Фатхуллачилар ҳаракати” лидери деб ҳисоблайдиган Фатхулла Гулен тарафдорларига тегишли эди. Ҳозир у АҚШнинг Пенсилвания штатида яшайди. У ўзини анчагина замонавий диний арбоб сифатида кўрсатишга интилса ҳам, аслида, мутлақо кўпчлик ислом уламолари каби, Қуръонни ёдлашдан бошқа нарсага ақли етмайдиган одам бўлиб, атрофига ўрта аср даражасида фикрлайдиган фанатикларни йиғиб олган. Бундай фанатиклар эса, ҳали Ислом дунёсида етарлича бор.