05 June 2010
03:51 -
Сенсация: Фатхулла Гулен Исроилни эмас, Ғазога инсоний ёрдам олиб борганларини қоралади
Ҳозир АҚШда яшайдиган ва аввал нурчилар ҳаракатининг лидери ҳисобланиб, ҳозир ўзининг номи билан айтиладиган «Фатхулла Гулен Ҳаракати» лидери Фатхулла Гулен машҳур Wall Street Journal газетасига берган интервьюсида Ғазога инсоний ёрдам олиб бораётган “Озодлик Флоти” кемаларининг Исроил ҳужумига учраши ҳақида ҳам гапирибда ва ёрдам олиб кетаётганлар аввалига Исроил ҳукумати билан алоқа қилишга ҳам интилмаганларини қоралабди.
Ғарб матбуоти “Озодлик Флоти” таркибидаги Исроил ҳарбийларининг ҳужумига учраган “Мовий Мармара” кемаси Туркия Инсоний ёрдам вақфи тарафидан кира қилингани, бу вақф аслида ноҳукумат исломий ташкилоти бўлса ҳам, бу сафар ҳукуматнинг ёрдамида Ғазога сафар уюштирганини ёзмоқда. Исроил Ташқи ишлар вазири бу ташкилотнинг чечен экстремистлари билан алоқаси борлигини айтишгача борди.
Фатхулла Гуленнинг бу масаладаги позицияси Туркия ҳукуматиникидан ҳам кўпроқ Исроил ҳукуматиникига яқин бўлаётгани қизиқ.