02 April 2011
06:30 -
АҚШ Давлат Котиби ёрдамчисининг Марказий Осиё давлатлари раҳбарларига маслаҳати: Яқин Шарқда бўлаётган воқеалардан сабоқ олинг
Давлат Департаментининг бугун сайтимизга ҳам келган кундалик дайжестида Давлат Котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Роберт Блейкнинг шу йил 25 март куни Қозоғистонда Назарбоев Университети ўқитувчи ва талабалари олдида қилган нутқининг матни бор.
Роберт Блейк Қозоғистонни фақат Мараказий Осиёда эмас, балки бутун Жанубий ва Марказий Осиёда ҳам кучли давлатлардан бирига айланиб бораётгани, у Марказий Осиё давлатларига ўрнак бўлиши кераклигини гапирар экан, умумий гаплар ва Қозоғистонни мақташдан ташқари, қуйидаги икки нуқтага ҳам тўхтатаб ўтгани сайтимиз ўқувчилари учун қизиқ бўлса керак.
Биринчидан, тахминан 10 йил Миср, Тунис ва Мороккода дипломат сифатида ишлаган Роберт Блейк жамиятни либераллаштириш ва демократиялаштириш муҳимлигини, акс ҳолда, жамиятдаги ечилмаган муаммолар халқни кўчага олиб чиқишини гапирди ва баъзи Марказий Осиё мамлакатларида жараёнлар тескари йўналишда кетаётганини урғулади. Тўғрироғи, уларни, ўйлаймизки, биринчи навбатда, диктаторликни мустаҳкамлаш билан овора бўлган Ўзбекистон ва Туркманистон раҳбарларини Миср ва Тунис ҳолига келишдан огоҳлантирди.
Иккинчидан, у давлат бошқарувидан тортиб ноҳукумат ташкилотларининг бошқарувигача ҳаммма ерга аёлларни жалб қилиш муҳимлигини гапирди ва июль ойида Бишкекда бу масалага бағишланган конференция ўтказилиши режалаштирилаётганини билдирди. Тушуниш қийин эмаски, конференция америкаликларнинг ҳомийлигида ва лидерлигида ўтказилади.
Умид қилиш керакки, дейди мухбиримиз, бу конференцияга ўзбекистонлик аёллар, биринчи навбатда, амалда ҳукуматдан мустақил бўлган ташкилотларнинг аёл раҳбарлари ҳам таклиф қилинади.