29 August 2010
21:29 -
Туркия Қуролли кучлари Бош штабининг бошлиғи алмаштирилди, аммо ҳеч нарса ўзгармайди
Жума куни Туркия қуролли кучлари Бош штабининг бошлиғи Илкер Бошбуғ лавозимини расмий маросимда Ишиқ Кошанерга топширди.
Бу Туркия учун оддий воқеа. Бу мамлакатда Қуролли Кучлар Бош штабининг бошлиғи ҳар икки йилда алмаштирилади. Муҳим бўлгани, Бош штаб бошлиғи ва бошқа бир қатор юксак даражали қўмондонларнинг жой алмашиши олдиндан маълум, алмаштириш механизмалри аввалдан ишлаб чиқарилган. Бош штаб бошлиғи этиб шу пайтгача Пиёда қўшинлари қўмондони вазифасида ишлаб келган одам тайинланади. Пиёда қўшинлари қўмондони вазифасига 1-Армия қўмондони тайинланади ва ҳоказо.
Бундай пишиқ механизм ишлаб чиқарилганининг ҳам сабаби маълум. Шу йўл билан ҳукуматга ҳатто исломчилар келиб қолса ҳам, дунёвий давлатчиликнинг кафолатчиси бўлмиш қуролли кучларнинг исломчилар қўлига ўтиб қолмаслиги таъминланган.
Тўғри, Конституцияга кўра, янги тайинлашлар Юксак Ҳарбий Шўро деб номланган кенгаш тарафидан тасдиқланиши лозим. Бу Шўронинг раиси – Бош вазирдир, унга яна бир ҳукумат вакили – Мудофаа вазири ҳам киради. Аммо, Шўронинг бошқа ҳамма аъзолари юксак даражали ҳарбийлар. Айнан шу Шўро реакционликда (исломчиликда деб ўқийверинг) шубҳа қилинаётган турли даражадаги 50 га яқин офицерни ҳар йили армидан чиқариб юборади. Шу сабабли, ҳокимият исломчилар қўлига ўтиб қолса ҳам, улар армияни қўлга ололмайдилар. Тўнтариш йўли билан армияни қўлга олиб бўлмаслигини ҳамма тушунса керак.
Туркиянинг ҳозирги ҳукумати Отатурк замонида асос солинган дунёвийлик системасини бузиш учун узлуксиз ҳаракат қилмоқда. Аммо, ҳозирча бу уринишлар фойдасиз қолаётганининг сабаби – армия бунга йўл бермаётганидир.
Бундай вазиятни яхши тушунган нурчилар оқимининг лидери Фатхулла Гулен энг яқин одамлари билан 10 йилча аввал бўлган бир мажлисда, Исломий давлат яратиш йўлида аввал армияни қўлга олишимиз, бунинг учун қанчалик узоқ вақт бўлмасин тўхтовсиз курашишимиз керак деган маънода гапирган эди. Хавфсизлик хизматлари бу йиғилишнинг видеокассетасини эълон қилишидан бир кун аввал Фатхулла Гулен касаллик баҳонасида АҚШга қочиб кетди ва ҳалигача шу ерда яшамоқда.
Кўриниб турибдики, хавфсизлик хизматининг одамлари исломчилар ичида бўлгани каби, исломчиларнинг одамлари ҳам хавфсизлик хизмати ичида бор. Аммо, юқорида тилга олинган механизм туфайли, исломчиларнинг армияга кириб олиши амалда мумкин эмас.