30 September 2010
01:50 -
Мавжуд режим мураббийларнинг бир гуруҳини сийлади, Қашқадарёда бир ўқитувчи бадном этилди
Бугун матбуотда эълон қилинган Президент Ислом Каримнинг махсус Фармони билан мамлакатимизнинг бир гуруҳ ўқитувчилари турли унвонлар билан тақдирланди. 1 октябрь - Ўқитувчилар ва мураббийлар куни муносабати билан тақдирланганларнинг рўйхати матбуотда эълон қилинган.
Бироқ Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидаги 39-ўрта мактаб директори Лутфулла Пўлатов ишдан четлатилиб, тизимдан ҳайдалган. Маълум бўлишича, вилоятдаги болалар меҳнати муаммоси билан танишиш мақсадида пахта пайкалларига борган дипломатик корпус ваколатхонасининг вакилларидан бири даладаги болаларга дуч келганмиш. Шу боисдан туман халқ таълими бўлими мудири Азамат Баҳромов ҳам миршаблар томонидан бир кеча қамаб қўйилган.
Аммо, кўринишидан, мавжуд режимнинг асл мақсади болаларни пахтага чиқариш ҳақида буйруқ берган таълим мудирини эмас, дипломат борганида ҳушёр турмаган мактаб директорини жазолаш бўлган чоғи.