18 September 2010
02:51 -
Сирдарё вилояти ҳокимлиги: “Пахта тер ёки пулини бер!”
Пахта йиғим-теримига қатнашмаётган Сирдарё вилоятидаги давлат ва жамоат муассасалари маъмурлари ўзларининг ишчи-ходимларидан пул йиғиш кампаниясини бошлаб юборишди. Вилоят ҳокимлигидан берилган оғзаки кўрсатмага мувофиқ, пахта теримига қатнамаётган муассасалар ходимларидан пул йиғиб, давлатга топширишлари керак.
Ҳозирда муассаса бошига ўртача 300 минг сўмни ташкил этаётган бу миқдор вилоят бўлаб юзлаб ташкилотларнинг мавжудлиги ҳисобга олинса, не қадар юксалиши маълум. Соҳа билимдонларидан бирининг таъкидича, бу пулга пахта сотиб олинади. Пахта албатта чет элдан эмас, ўзимиздан сотиб олинади, яъни қўшиб ёзиш эвазига...