29 September 2010
23:38 -
Яна бир ҳуқуқ ҳимоячисини “мағлуб этган” миршаббоши Жамшид Матлубов кўтарилиб кетди
Бугун тарқатилган хабарларда таъкидланишича, фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди қарор билан марҳум санъаткор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Дилнура Қодиржонванинг қотилини фош қилган ҳуқуқ ҳимоячиларидан бири, Ҳуқуқ Ҳимоячиларининг Ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромов марҳуманинг болаларини васийликка олган фуқаро Рене Метмурадовага 100 000 сўм миқдорида жарима тўлайдиган бўлди. Гўё, ҳуқуқ ҳимоячиси бу мавзуни тилга олиб Метмурадовага маънавий зарар келтирган. Суд қарорида Суръат Икромовнинг матбуот орқали кечирим сўраши ҳам талаб қилинган.
Бундан бироз муқаддам фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига ҳам худди шундай талаб қўйгани ҳақида хабар бергандик. “Эзгулик”чилар ўз релизларида номи ҳам тилга олинмаган бу аёлган 200 000 сўм тўлаши ва кечирим сўраши лозим. Ҳозирда Шайхонтохур тумани суд ижрочилари Департаменти жамиятнинг ҳисоб рақамини музлатиш ёки унинг мракзий офисидаги ашёларни мусодара қилишга чоғланишган. Пул тўланмаётганининг сабаби эса - жамиятнинг Метрумадовага берадиган пули йўқлигидир.
Бу ишларнинг бошида турган, сирли ўлим топган хонанданинг шаърий никоҳдаги турмуш ўртоғи, Яккасарой тумани ИИБ бошлиғи, полковник Жамшид Матлубовнинг ишдан олинганини ҳам айтгандик. Унинг Қодиржонованинг ўлими масаласида ишдан олинганини айтиб, эрта хурсанд бўлган эканмиз: у ростдан ҳам ишдан олинибди, аммо эскисидан ҳам ёғлироқ ишга - Давлат Божхона қўмитасининг бошқармаларидан бирига бошлиқ этиб тайинланибди. Бу қўмитага яқин ўтмишда унинг ҳозирда Ички ишлар вазири бўлган акаси, генерал-лейтенеант Баҳодир Матлубов раҳбар бўлган эди.