22 September 2010
18:12 -
Ҳуқуқ ҳимоячиси Холиқназар Ғанининг мактаб директори билан пахта терими ҳақида ҳангомаси
“Бирлик” Партияси Самарқанда вилоят ташкилотининг раиси, Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоли Холиқназар Ғани шундай ҳикоя қилади:
Невараларимдан улар ўқийдиган мактабда (бошқа мактабларда ҳам шундай бўлса керак) ўқувчилар пахта теримига чиқарилмаётган бўлсаларда, ўқитувчилар иш вақтларида навбат билан мажбуран пахтага чиқарилаётганини эшитиб, бунга аниқлик киритиш, агар шундай бўлса, инсон ва ҳуқуқ ҳимоячиси сифатида норозилик билдириш, мактаб маъмурияти томонидан ўз ходимлари ҳуқуқларининг бундай бузилишига йўл қўймасликларини талаб қилиш учун мактаб директори қабулида бўлдим. У билан ўртамизда қуйидаги диалог бўлиб ўтди.
Мен (ХҒ): Бу йил пахта кампанияси қандай бўляпти?
Директор (Д): Бу йил бизларни (ўрта умумтаълим мактабларни) пахтага чиқаришмаяпти, коллеж-лицейларни чиқаришаяпти.
ХҒ: Ўқитувчиларни чиқараётганмишсизлар…?
Д: Ҳа, ўқитувчиларни навбат билан чиқараяпмиз. Ахир улар бюджетдан маош олишади-ку!
ХҒ: Маошни пахта тергани учун эмас, мактабда дарс бергани учун олишади улар.
Д: Пахта – миллий бойлигимиз, кийим-кечагимиз, қозондаги ёғимиз…!
ХҒ: Тўғри, лекин бундан пахтани одамларга мажбурлаб, уларни асосий ишидан, ўқишидан қолдириб, сув текинга тердириш керак деган хулоса келиб чиқмайди-ку? Бундай қилиш Конституцияга (37-модда) мутлақо хилоф. Ўқитувчига дарсингни қўйиб, пахтага чиқ, дейишга мактаб маъмуриятининг ҳаққи йўқ. Конституциямизни билиш, уни, инсон ҳақ-ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, ҳимоя қилиш керак, деб таълим берилаяптими мактабингизда?
Д: Ҳа, …
ХҒ: «Пахта – миллий бойлигимиз, фаҳримиз, ғуруримиз…!» Бу гаплар одамларни алдаб-авраш учун тўқилган мафкуравий чўпчак.
Д: Домла, қани эди сизга ўхшаган ҳақпарвар инсонлар кўпроқ бўлса…
ХҒ: Қонунсизликка, адолатсизликка қарши кураш фақат мен эмас, Сизнинг ҳам, бошқа ўқитувчи-эиёлиларнинг ҳам фуқаролик бурчи.
“Ҳаракат” таҳририятидан: Мактаб директорининг “Домла, қани эди сизга ўхшаган ҳақпарвар инсонлар кўпроқ бўлса…” деган сўзлари мутлақо тўғри. Аммо, унинг ўзи ҳам Холиқназар Ғани каби хақпарвар ва халқпарвар инсонлар қаторида бўлиши кераклигини ҳаёлига келтирмаётгани фожеадир. Бу воқеа ҳам “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлатнинг ”бизда гўёки олий маълумот олгани ҳақида дипломи борлар кўп, аммо зиёлалар оз, зиёлилар синфи йўқ” деган сўзлари ҳақ эканлигини кўрсатувчи яна бир мисолдир.
Айни замонда урғулаб айтиш керакки, бу йил Ўзбекистонда мактаб болаларини пахта теримига жалб қилиш кўлами камайгани - ўзбек ҳуқуқ ҳимоячиларининг, ўша бир ҳовуч зиёлиларнинг, буюк ғалабасидир.