30 September 2010
02:32 -
Ўзбек чегарачилари 58 килограмм героинни қўлга туширишди
Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизматининг Давлат чегараларини қўриқлаш Комитети Тожикистондан мамлакатимизга кириб келаётган 57,6 килограмм героин моддасини мусодара қилди. Сурхондарё вилоятнинг Узун туманидаги айланма йўллар орқали келаётган бир шахс чегарачиларда шубҳа уйғотгани сабабли, унинг ҳамма юклари текширилган. Натижада, унинг ёнидан 35 дона қопчага жойлаштирилган оғу топилган.
Оғуфурушликнинг ҳадисини олган чегарачиларимиз дорини таҳлил қилиб (татиб кўриб) дарҳол унинг Афғонистонда етиштирилганини аниқлашган. Ҳолат юзасидан суриштирувлар бормоқда.
Оғуфурушликнинг ҳадисини олган чегарачиларимиз дорини таҳлил қилиб (татиб кўриб) дарҳол унинг Афғонистонда етиштирилганини аниқлашган. Ҳолат юзасидан суриштирувлар бормоқда.