19 September 2010
06:12 - Гулнора Карим ўз форумидаги матбуот котибини алмаштирди

Президентнинг тўнғич қизи Гулнора Карим ўзи васийлик қиладиган “Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми”да матбуот воизи Динара Дўлтаевани ишдан четлатди. Форумдагилар матбуот котибининг хонимга ёқмай қолгани, шу боисдан бу лавозимга “Ёшлар” телеканалининг бошловчиси Бобур Комиловни таклиф қилганини айтишмоқда. Бироқ Динаранинг ўзи Лондоннинг Кардифф университетига ўқишга кетиши туфайли ишидан бўшаганини айтяпти.

“Ёшлар” телеканалининг навқирон ва истеъдодли бошловчиси, бойсунлик Бобур Комилов Тошкент шаҳрида доимий пропискаси йўқлиги учун бир муддат ишдан ҳайдалган, бироқ каналда муаллифлик кўрсатувлари билан иштирок этаётганди. Энди бу йигитнинг даври келганга ўхшайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону