05 June 2010
03:15 -
Ўзбекистон Хитойдан иккита электровоз сотиб олди, Ислом Карим раҳнамолигида яна саккизта олади
Расмий хабарларда айтилишича, “Ўзбекистон Темир Йўллари” акциядорлик компанияси Хитой Халқ Республикасидан 2010-2011 йиллари 10 та замонавий электровоз сотиб олиш ҳақида аввал келишган экан. Бугун уларнинг иккитаси Хитойдан олиб келиниб, ишга ҳам туширилибди. Қолган саккизта электровоз ҳам бу йининг охиригача олиб келинар экан.
Оламшумул бўлмаса ҳам мақтовга арзийдиган хабар. Аммо, иккита электровоз сотиб олиш ҳам Ислом Каримнинг раҳномолигида қилинганини таъкидлаётган Ўзбекистон ахборот воситалари ташқаридан қанчалик кулгили кўринишаётганини тушунишмаса керак.
Балки, биз янглишаётгандирмиз. Ростдан ҳам Ислом Карим иккита электровоз сотиб олишдек ишларга ҳам ўзи раҳанмолик ва раҳбарлик қилаётгани учун Ўзбекистон ҳамма соҳа ва ҳамма йўналишлар бўйича Марказий Осиёдаги лидерлик ролини Қозоғистонга топшириб бўлди.