31 May 2010
04:33 -
Швеция ташки ишлар вазирлигида ўзбек демократлари билан давра суҳбати
Аввалги хабарларимизда “Эрк” демократик партияси раиси Самад Муродов, “Бирлик” Партияси раиси ўринбосарлари Пўлат Охунов, Дайнов Ташанов ва Ҳамдам Сулаймонов, партиянинг Сирдарё вилояти ташкилоти раиси Исроил Ризаев ҳамда ҳуқуқ ҳимоячиси, “Бирлик” фаоли Анвар Каримовлар иштирокида Швеция парламентида учрашувлар ўтказилганини билдиргандик. Кейин улар Швеция ташқи ишлар вазирлигида ҳам бўлишди.
Бу ерда Давра суҳбари шаклида ўтказилган учрашувда Швеция тарафидан қуйидаги расмийлар иштирок этди: Швециянинг Ўзбекистондаги элчиси Ганс Олссон, вазирликнинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё департаменти бошлиғи Малина Молд, ташқи ишлар вазирлиги инсон ҳуқуқлари департаментини бош мутахасиси Генрих Беркуст, Швеция давлатининг Россия ва Марказий Осиёда сиёсий алоқалар бўйича вакили Девид Стамп.
Учрашувнинг кофе-брейкдан олдинги қисми мухолифатдаги “Бирлик” ва “Эрк” партияларининг Ўзбекистонда олиб бораётган фаолиятига бағишланди. Мезбонлар асосан Ўзбекистондаги мухолифат партияларининг сиёсий мақоми, молиявий аҳволи, сайловчилар орасидаги обрўйи ва амалдаги ҳукумат билан муносабатлар тарзи каби масалалар билан қизиқдилар.
Суҳбат чоғида маълум бўлдики, Швеция ташқи ишлар вазирлигининг вакиллари Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий вазиятни муттасил кузатиб, таҳлил этиб борадилар. Шу сабабли улар фақат умумий масалалар билан қизиқиб, умумий саволлар бериш билан чекланмадилар, бораётган жараёнларнинг тафсилотларигача кириб бордилар.
Швециянинг Ўзбекистондаги элчиси Ганс Олссон ва вазирликнинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё департаментини бошлиғи Малина Молд авторитар режим муҳитида норасмий партиялар учун йиғин ва анжуманлар ўтказиш қанчалик қийинлигини билишларини таъкидлаб, ўзбек мухолифати қандай қилиб турли йиғинлар ўтказаётгани хусусида саволлар бердилар.
Меҳмонлар бунинг учун қандай политтехнологиялар ишлатишаётганини конкрет мисоллар билан айтиб беришганда, мезбонлар бараварига қаҳқаҳалаб кулишлари мазах эмас, ўзбек демократларига қойил қолишнинг ифодаси эди. “Топқирлигингизга қойилман”, деб тан олди Ганс Олссон. Малина Молд эса ярим ҳазил, ярим рост қилиб: “Ўзбекистон ичкарисида иш олиб бораётган сиёсий мухолифат вакиллари учун “Бардошлик ва жасорат” ордени таъсис этилса, шахсан мен асло ҳайрон бўлмасдим” дея ўз муносабатини билдирди ва сўзини шундай давом эттирди: “Биз ҳукуматингизга инсон ҳуқуқлари ва мухолифатдаги сиёсий партияларга муносабат масалаларида ўз тавсияларимизни берганмиз. Аммо, ҳозирча жўяли жавоб ололмадик. Биз бу масалага тағин қайтамиз”.
Ўнбеш минутлик кофе-брейкдан кейин Шведция ташқи ишлар вазирлигининг инсон ҳуқуқлари бўйича бош мутахасиси Генрих Беркуст Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг ҳам фаоллари бўлган Ҳамдам Сулаймонов ваа Исроил Ризаевлар ўртасида қизиқарли суҳбат бўлди.
Меҳмонлар айни пайтда Ўзбекистон қонунчилигининг ижтимоий-ҳуқуқий муҳит бошқарувига таъсир даражаси, ҳукуматнинг ҳуқуқ муҳофазаси органларида авж олган коррупция, буюртма қарорлар ва ҳукмлар, тергов ва маҳбуслик маконларида маҳкумларга муносабат, кейинги пайтларда тез-тез тилга олинаётган маҳбусларга нисбатан қийноқларнинг қўлланиши ҳақида батафсил фикр алмашдилар.
Учрашув сўнгида томонлар бундан кейин ўзаро алоқаларни интенсивлаштириб, мунтазам ахборот алмашиб туриш ҳақида келишиб олдилар.
Сухбатнинг яна бир катта қисми Марказий Осиёда сув ва сувдан фойдаланиш муамолларига бағишланди, жусусан, Тожикистон ва Қирғизстон билан Ўзбекистоннинг муносабатлари муҳокама килинди. Вазирликнинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё департаментини бошлиғи Малина Молд Швеция ҳукумати бу масалада ҳозирча фақатгина кузатувчи эканлиги, ўз ихтиери унга аралашмаслигини билдирди, лекин тарафларнинг илтимоси билан Швеция Ўзбекистон билан Тожикистон орасидаги муаммоларни ҳал этишга ёрдам бериши мумкинлигини гапирди, Швеция бу масалада бўйича воқеаларнинг ривожланишидан безовта эканлигини таъкидлади.
Ташқи ишлар вазирлигидаги учрашув чўзилиб кетганлиги сабабли, ўша куни Швеция социал-демократик партияси қароргиҳида ўтказилиши режалаштирилган учрашув бошқа кунга кечиктирилди.