02 June 2010
12:00 -
Ўзбек демократлари Брюсселдаги учрашувларни Европарламентдан бошлашди
Кеча Ўзбекистон демократик мухолифатининг “Эрк” партияси раиси Самад Муродов, “Бирлик” Партияси раиси ўринбосарлари Пўлат Охунов, Дайнов Ташанов, Ҳамдам Сулаймонов, партиянинг Сирдарё вилояти ташкилоти раиси Исроил Ризаев ва ҳозир Швецияда яшайдиган партия фаоли Анвар Каримовдан иборат ҳайъати Брюсселда Европарламентнинг ЕИ-Қозоғистон, ЕИ-Қирғизистон, ЕИ-Ўзбекистон ҳамкорлиги ва Тожикистон, Туркманистон, Монголия билан алоқалар комитетининг раиси Пaoлo Бaртoлoззи ва унинг маслаҳатчилари билан учрашув ўтказди. Пaoлo Бaртoлoззи жуда бандлигига қарамасдан, ўзбек демократлари билан кечқурун ярим соатлик учрашув белгилаган эди. Аммо, суҳбат шунчалик қизиқарли бўлдики, Европарламент депутати тахминан 1,5 соат ўзбеклар билан бирга бўлди
Бу учрашувни ташкил қилишда “Бирлик” Партиясининг Мюнхенда яшайдиган фаоли Анвар Усмонов ва Брюсселда яшайдиган фаоли Дилшод Тиллахўжаев иштирок этдилар.
Аввалдан қилинган келишувга мувофиқ, бугунги учрашувда ўзбек демократлари номидан гапириш ташаббусини Пўлат Охунов ўз қўлига олди. У учрашувнинг кун тартибидаги асосий масалаларга ўтишдан олдин шундай деди:
“Биз бу ерга нодемократик мамлакатардан келадиган бошқа мухолифатчилар ва ҳуқуқ ҳимоячиларидан фарқли ўлароқ йиғи-сиғи қилиш, кўз ёши тўкишга келмадик. Ўзбекистонда демократик жараёнларни олға суриш, демократия учун курашиш мухолифатнинг вазифасиздир. Биз бу вазифамизни бажариш учун қаттиқ бел боғлаганмиз. Имконият даражасида ҳамма нарсани қилмоқдамиз ҳам. Айни замонда, бизга Ғарбнинг, хусусан, ЕХҲТ каби ташкилотларнинг ва ҳозир айниқса Европа Иттифоқининг ёрдами зарур. Мен бизни қўллаб-қувватлаш ҳақидаги умумий баёнотларни эмас, конкрет масалаларда конкрет ёрдамни назарда тутмоқдаман.”
Дарҳол мулоқатга кирган Пaoлo Бaртoлoззи Пўлат Охуновнинг сўзларидан таъсирланганини, ҳақиқатда, умумий шаклдаги турли баёнотлар замони ўтганини гапирди. Мен шахсан ўзим ўзбек демократларига конкрет ёрдам бериш учун ҳамма нарсани қилишга тайёрман, ишонаманки, биз бу масалада бугуноқ аниқ қадамлар қиламиз, деди у.
Ўзбек демократлари билан Еврпарламент вакиллари ўртасидаги суҳбат учта мавзу бўйича олиб борилди.
Биринчи мавзу – Ўзбекистонда мухолифатнинг аҳволи ва “Бирлик” Партиясининг ҳозирги ҳокимият тарафидан расман тан олиниши ҳамда рўйхатдан ўтказилиши.
Пўлат Охунов аввал мезбонга “Бирлик” Партиясининг қисқа тарихи ва рўйхатдан ўтиш учун ҳукумат билан олиб бораётган курашини ёритувчи инглиз тилидаги маълуотномани топширди. Сўнгра у, партияни рўйхатдан ўтказиш учун олиб борилаётган курашнинг тафсилотларини гапириб берди. Шундай оғир шароитда “Бирлик”нинг қайтдан оёққа туриши, аввал 5 минг, кейин 21 минг аъзо тўплаб, ҳамма ҳужжатларни Адлия вазирлигига топшириши, вазирликнинг ҳамма талаблари, ҳатто ноқонуний талаблари бажарилгани, иш Олий Судгача олиб чиққанлиги Пaoлo Бaртoлoззини ҳайратга солди. У бир қатор саволари билан воқеани янада яхшироқ тушунишга ҳаракат қилди.
Суҳбатнинг шу мавзудаги қисмига нуқта қўйилар экан, Пaoлo Бaртoлoззи Ўзбекистон ҳукуматидан “Бирлик”нинг рўйхатга олиш масаласи бўйича расмий маълумот сўрашга ва бундан кейин бу масала билан яқиндан шуғулланишга ваъда берди. Маълум бўлишича, шу йил 6 сентябрда Тошкентда ЕИ-Ўзбекистон ҳамкорлиги бўйича йиғилиш режалаштирилган экан. Пaoлo Бaртoлoззи шу йиғилишга демократик мухолифатнинг Ўзбекистон ичида фаолият олиб бораётган фаоаларини, биринчи навбатда, бугун ўзи билан учрашувга келган мухолифатчиларни албатта таклиф қилинишини билдирди.
Суҳбатнинг кун тартибидаги иккинчи мавзу – Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ бўлган аҳвол бўлди. Бу масала бўйича, Пaoлo Бaртoлoззининг ўзи ҳам етарлича маълумотга эга экан. Ўзбек демократлари ЕИдан бу хусусда Ўзбекистон ҳукуматига олдига жиддий ва конкрет талаблар қўйиш лозимлигини, биринчи навбатда, сиёсий маҳбуслар, хусусан, Юсуф Жумаев, Мамадали Маҳмудов, Мурод Жўраевлар озод этилиши шартлигини урғуладилар.
Учинчи мавзу – Марказий Осиёда сув танқислиги туфайли ўртага чиқаётган давлатлараро муаммолар, Ўзбекистон билан Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги таранглик, хусусан, Роғун ГЭСи қурилиши билан боғлиқ масалалар бўлди.
Бу муаммоларнинг ечилишида Марказий Осиё мамлакатларидаги мухолифат партиялари, хусусан, “Бирлик” Партияси катта роль ўйнаши мумкинлигини таъкидлаган ўзбек демократлари, бу партиянинг расмий тан олиниши сув муаммоларининг ечими нуқтаи назаридан ҳам муҳим эканлигини урғуладилар. Пўлат Охунов ва Дайнов Ташанов Роғун ГЭСи масаласида баёнот тарқатганлари, бу баёнотлар “Бирлик”нинг позиясини ўзида акс эттиришини ҳам билдирдилар.
Пaoлo Бaртoлoззининг гапларидан маълум бўлишича, ЕИ сув танқислигидан келиб чиқаётган муаммолардан умумий шаклда хабардор. У бирликчиларнинг бу хусусда баёнотлар берганларини – бу партиянинг конструктив мухолифатчилигини кўрсатгичи сифатида қабул қилиниши лозимлигини гапирди. Шу йилнинг охиригача Тошкентда бу масалага бағишланган конференция ўтказиш ташаббуси билан чиқишга ваъда берган Европарламент депутати, бундай конференция ўтказилса, унга албатта мухолифат вакилларини таклиф қилинишини урғулади.
Бу учрашувнининг фойдали бўлганини алоҳида таъкидлаган ўзбек мухолифатчилари, қимматли вақтини аямагани учун Пaoлo Бaртoлoззига миннатдорчилик билдирдилар, бу учрашув ҳақида расмий хабар беришга унинг рухсатини олдилар.
Ўзбек демократларининг Брюсселдаги учрашувлари давом этади.