31 May 2010
19:46 -
Исроилнинг инсоний ёрдам кемаларига ҳужуми натижасида 19 киши ҳалок бўлди
Бугун эрталаб дунёнинг ахборот воситалари арабларнинг «Ал-Жазира» телеканалига асосланиб, Исроил ҳарбийлари Филистиннинг Ғазо ҳудудига инсоний ёрдам олиб кетаётган “Озодлик флотилияси” таркибидаги 6 кемага ҳужум уюштиргани, натижада 16 киши ҳалок бўлгани, 30 киши ярадор бўлганини билдирдилар. Кейинчалик Исроил бу ҳужумда 10 киши ҳалок бўлганини, бундай воқеа юз берганидан афсусланганини билдирди.
Маълум бўлишича, бир неча йилдан бери феълан қамал ҳолатида қолган Ғазо ҳудуди аҳолисига инсоний ёрдам бериш ниятидаги “Озодлик флотилияси”нинг Ғазо ҳудудларига яқинлашишига Исроил рухсат бермаган экан. Бу 6 кемада 600 га яқин одам бўлган.
Кейинги хабарларга кўра, масалан, Sky News сайтининг билдиришича, исроилликларнинг ҳужуми натижасида ҳалок бўлганларнинг сони 19 га чиқди. Европалик ҳуқуқ ҳимоячилари тарафидан ҳозирланган “Озодлик флотилияси” таркибида АҚШ ва Туркия кемалари борлиги ҳам айтилмоқда. Аммо, кемаларнинг эгалари ким эканлиги маълум эмас.
Бу воқеа ҳозирнинг ўзида жаҳон бўйлаб зилзила каби эффект бермоқда. Туркия ўзининг “Мовий Мармара” кемасига қилинган ҳужум учун қасд олажагини ҳам билдирди, Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғон Жанубий Америка зиёратини кесиб, мамлакатига қайтмоқда. Юнонистон ва Туркия Исроил билан биргаликда ўтказилиши режалаштирилган ҳарбий амалиётларнинг бекор қилинганини билдирдилар. Араб Мамлакатлари Лигаси фавқулодда мажлис чақиришга қарор берди. “Associated Press” агентлигининг хабарига кўра, Истанбулда Исроилга қарши 10 минг кишилик митинг бўлмоқда. Туркия БМТнинг Хавфсизлик Кенгаши мажлисини чақиришни талаб қилган.
Ҳозирча, дунёнинг буюк давлатлари бу қонли воқеага муносабат билдирмадилар. Reuters агентлиги “Озодлик флотилияси”нинг орқасида Туркия турганини айтади ва Исроил ҳужуми натижасида 10 киши ўлгани ҳақидаги Исроил хабарини такрорлайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведения