30 May 2010
20:50 -
Туркия бош вазири Аргентина сафарини жанжалли шаклда бекор қилди, Рио-де-Жанейрони кезди
Шу кунларда бир қатор Жанубий Америка давлатлари бўйлаб расмий сафар қилаётган Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғон бугун Аргентинага ташриф буюриши лозим эди. Аммо, икки кун аввал бу ташриф бекор қилингани билдирилди.
Туркия матбуоти бунинг сабабини бугун ёзди. Маълум бўлишича, Эрдўғон Аргентина пойтахти Буэнос-Айресдаги бир паркда Отатурк хотирасига қўйиладиган тошнинг очилишида иштирок этиши аввалдан режалаштирилган ва бу маросим учун Буэнос-Айрес мухтор ўлкаси расмийларидан рухсат олинган экан. Аммо, армани лоббисининг босими остида бу рухсат бекор қилинибди, марказий ҳукумат, ҳатто мамлакат президенти, бу ишга арашаолмаслигини билдирибди. Аргентина конституцисига кўра, мухтор ўлкалар ростдан ҳам бу каби масалаларда марказий ҳукуматга бўйсунмас экан.
Хуллас, бундан аччиқланган Туркия Бош вазири Аргентина сафарини бекор қилган. Ҳозир Бразилияда бўлган ва эртага Чилига борадиган Эрдўғон бугун бўш қолгач, қизи ва турмуш ўртоғи билан биргаликда Бразилиянинг собиқ пойтахти Рио-де-Жанейрони турист сифатида айланди.
Расмда кўриб турилгандек, мусулмон аёллар ўзларини ғарбча тутишдан қочишган ва қулоқларини ҳижобдан чиқаришмаган, аммо айнан Ғарбга тақлид қилиб, тишларини кўз-кўз қилишдан ўзларини тўхтатишолмаган (расмни каттайтириш учун уни курсор билан босинг).