04 June 2010
07:27 - Ўзбек демократлари Европа Иттифоқи ҳукуматининг расмийлари билан учрашишди

Хабарларимиздан маълумки, аввал Швеция парламенти ва ташқи ишлар вазирлигида бир қатор учрашув ўтказган Ўзбекистон демократик мухолифатининг лидерларидан иборат гуруҳ ҳозир Брюсселда Европа Иттифоқининг мулозимлари билан кўришмоқда. Бу гуруҳ “Эрк” партияси раиси Самад Муродов, “Бирлик” Партияси раиси ўринбосарлари Пўлат Охунов, Дайнов Ташанов, Ҳамдам Сулаймонов, партиянинг Сирдарё вилояти ташкилоти раиси Исроил Ризаев ва ҳози Швецияда яшайдиган партия фаоли Анвар Каримовдан иборат.

Кеча Ўзбек демократлари Европа Иттифоқининг ҳукумати ролини ўйнайдиган Еврокомиссияга ташриф буюрдилар. Улар билан Еврокомиссия Ташқи алоқалар Директорлигининг Марказий Осиё бўлими раҳбари Витор Андрес Маданадес (Vitor Andres Madanades) ва бу бўлимнинг Ўзбекистон бўйича махсус маъсули Галия Агишева (Gallia Agisheva) ва шу бўлимнинг яна бир ходими кўришди.

Ўзбек демократлари суҳбатни Европарламентдаги учрашув вақтида айтилган гапни такоролашдан бошлашди: “Биз бу ерга йиғи-сиғи қилиш учун келмадик. Ўзбекистонда демократик жараёнларни олға суриш, демократия учун курашиш бизнинг вазифасиздир. Бу вазифамизни бажариш учун қаттиқ бел боғлаганмиз ва имкониятлар доирасида ҳамма нарсани қилмоқдамиз ҳам. Айни замонда, бизга Ғарбнинг, хусусан, Европа Иттифоқининг ёрдами зарур. Биз умумий гапларни эмас, конкрет масалаларда конкрет ёрдам хусусида гаплашишни истар эдик”.

Шундан кейин гап асосан Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларининг мавжуд ҳукумат тарафидан топталиши, айниқса инсонларнинг сиёсий ҳуқуқи топталаётгани, мухолифатнинг фаолияти йўлида ўтиб бўлмас тўсиқлар қўйилаётгани ҳақида бўлди. Демократик мухолифат тан олинмагунча, мамлакатда ҳеч қандай иқисодий-ижтимоий ислоҳотлар ҳам ўтказиб бўлмаслини таъкидлаган демократлар - иш “Бирлик” Пртиясини расман тан олишдан бошланиши кераклигини урғуладилар. Бу партянинг фаоллари Пўлат Охунов, Дайнов Ташанов, Ҳамдам Сулаймонов ва Исроил Ризаевлар “Бирлик”ни рўйхатдан ўтиш жараёнини бошқа партияларга нисбатан анча олдинга суришга муваффақ бўлганлари, партиянинг аризаси 5 марта Адлия вазирлигида асоссиз баҳоналар билан рад этилгани, партиянинг расман 21 мингдан кўпроқ аъзоси борлиги хусусида маълумот бердилар, партиянинг рўйхатга олиш жараёнининг тафсилотларини тушунтирдилар.

“Эрк” партияси лидери Самад Мурод бу партия ўз вақтида расман рўйхатга олингани, кейин унинг фаолияти вақтинча тўхатилганини эслатиб, ҳозир шу тақиқлаш қарорини бекор қилиш учун ҳаракат бошлангани ҳақида гапирди. Ҳозир мухолифатдаги партияларни рўйхатдан ўтказишни бошлаш муҳимлигини урғулади

Суҳбат чоғида сиёсий маҳбусларнинг озод қилинишига эришиш учун ЕИ кескинроқ қадамлар қилиши лозимлиги таъкидланди.

Ўзбек демократлари мамлакатдаги оғир иқтисодий аҳвол хусусида ҳам гапиришганда, ЕИ вакиллари расмий статистик маълумотлар Ўзбекистонда аҳвол яхши эканлиги кўрсатишини эслатиб, шу хусусда мухолтифатчиларнинг фикрини сўрашди. “Бизда икки турли статистик маълумотлар бор, деган Анвар Каримовга кўра, уларнинг биринчиси ташқи дунё ва халқни алдаш учун тарқатиладиган ва аҳволимизни фақат яхши қилиб кўрсатилган сохта маълумотлар. Иккинчиси – ҳақиқий аҳволни кўрсатувчи маълумотлар. Аммо, уларнинг ҳаммадан бекитишади”.

Суҳбат давомида маълум бўлдики, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Ўзбекистон президенти Ислом Каримнинг Европа Иттифоқи тарафидан Брюсселга таклиф қилинишига эришиш учун лоббичилик ишларини бошлаб юборган. Бу хусусда ўзбек демократларининг фикри шундай бўлди: “Биз Ўзбекистонни изоляция қилиш эмас, дунёнинг демократик институтларига интеграция қилиш тарафдори эканлигимизни доим айтиб келмоқдамиз. Демак, президентнинг Брюсселга чақирилишини ҳам шу нуқтаи назардан баҳолаймиз. Аммо, Ўзбекистон ҳукумати “Бирлик” Партиясини рўйхатга олмасдан, сиёсий маҳбусларни озод қилмасдан, ватанга қайтиш ниятидаги мухолифатчиларга юртга қайтиш ҳуқуқи бермасдан аввал Ислом Каримнинг Европага келиши - Европа демократиясининг обрўсини туширадиган воқеа бўлади, демократия тушунчаси устидан кулиш бўлади.”

ЕИ мулозимларининг илтимоси билан Пўлат Охунов Ўзбекистонда мухолифат партияларига ҳукуматнинг муносабати, инсон ҳуқуқларининг топталиши ва мамлакатдаги иқтисодий-ижтимоий аҳвол тўғрисида алоҳида маълумотнома тайёрлайдиган бўлди.

 

Расмни катталаштириш учун уни курсор билан босинг.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону