23:00 - Дилмурод Саййидни Каттақўрғон турмасига ўтказишди
22:30 -“Парвина-банк” ёпилди, мижозлар сарсон
22:00 - Ислом Карим Жаҳон банки вакилини қабул қилди
19:30 - “Форс к - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/> 23:00 - Дилмурод Саййидни Каттақўрғон турмасига ўтказишди
22:30 -“Парвина-банк” ёпилди, мижозлар сарсон
22:00 - Ислом Карим Жаҳон банки вакилини қабул қилди
19:30 - “Форс к - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/>

27 February 2009
04:00 - 23:00 - Дилмурод Саййидни Каттақўрғон турмасига ўтказишди
22:30 -“Парвина-банк” ёпилди, мижозлар сарсон
22:00 - Ислом Карим Жаҳон банки вакилини қабул қилди
19:30 - “Форс к

23:00 - Дилмурод Саййидни Каттақўрғон турмасига ўтказишди

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди судьяси Т. Тошев раислигидаги маҳкама томонидан чиқарилган санкцияга мувофиқ, журналист, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоли Дилмурод Саййид эҳтиёт чораси сифатида Каттақўрғондаги 64/7-қамоққа жойлаштирилди. Самаранддан қарийб 100 километр узоқликдаги Каттақўрғон турмаси Ўзбекистон ИИВ Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимига кирувчи йирик муассаса ҳисобланади.

Мазкур турмага жўнатилиши олдидан “Эзгулик” фаолларига хат ёзган Дилмурод Саййид ўзига нисбатан провокацион ҳаракатлар бўлаётгани, Тошкент шаҳар Собир Раҳимов туманидаги 94-боғча муассасасидаги қизи Рухшонани номаълум шахслар сўроқ қилишмоқчи бўлишганини (тўғрироғи, унинг 5-6 ёшли қизидан номаълум одамлар "гап олишмоқчи" бўлишганини - "Ҳаракат") таъкидлаган. Жамият фаолларидан бу мактубни оммавий ахборот воситалари, жамоатчиликка етказишни сўраган.

22:30 -“Парвина-банк” ёпилди, мижозлар сарсон

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан “Парвина” акциядорлик тижорат банкининг лицензияси бекор қилинди. 1994 йилда ташкил этилган мазкур банк - Самарқандда жойлашган “Парвина” молия савдо ишлаб чиқариш бирлашмасининг ширкатларидан биридир.

Иддаоларга кўра, бу банк раҳбарияти Чеченистон Республикасидаги террорчи шахслар, уларнинг мамлакатдаги ҳамтовоқларининг пулларини банк орқали айланишига йўл қўйиб берган. Бу ҳақда халқ депутатлари Самарқанд вилояти кенгашининг сўнгги навбатдан ташқари сессиясида нутқ қилган Президент Ислом Карим ҳам гапирганди. Шундан сўнг бирлашма раҳбари Абдурашид Абдусаломов, “Сино” совутгич заводи директори Фурқат Ниёзов сингари бир неча ўнлаб раҳбарларга жиноят иши қўзғатилди, аммо уларнинг хорижга чиқиб кетишига имкон яратилди.

Бироқ хорижга қочишнинг эвини қилолмаган майда балиқчаларнинг устидан жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида маҳкама жараёнлари бормоқда. Суд мажлисларида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоллари ҳам иштирок этяпти, дейди мухбиримиз. Аввалги хабарларимизда банкнинг бевосита мижози бўлган Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари Университети, Ўзбекистон Миллий Универститети сингари даргоҳларнинг педагог-профессорлари маошсиз қолганини билдиргандик.

22:00 - Ислом Карим Жаҳон Банки вакилини қабул қилди

Кечаги хабаримизда Жаҳон Банки Вице-президенти бошчилигидаги ҳайъат юртимизга келгани, банк Марказий Осиё минтақаси бўйича янги вакилини тайинлагани хусусида айтгандик. Бугун Оқсаройда Ислом Карим банкнинг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича Вице-президенти Шиего Катсуни қабул қилди. Ўзаро суҳбатлар чоғида мамлакат ва мазкур молия муассасаси ўртасидаги ҳамкорлик, томонлар ўртасидаги Стратегиянинг (шартноманинг) бажарилиши мавзулари муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон мазкур йирик молиявий институтнинг Швейцария гуруҳига аъзо, унинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси 1992 йилдан бери фаолият кўрсатиб келади.

19:30 - “Форс кўрфази ва Жанубий-ғарбий Осиё” нима эканлиги ниҳоят маълум бўлди

24 февралда Давлат Департаментининг Матбуот котиби Роберд Вуд махсус пресс-релиз тарқатиб, Давлат Котиби Хиллари Клинтон ўзига Форс кўрфази ва Жанубий-ғарбий Осиё бўйича махсус маслаҳатчи тайинлагани, бу маслаҳатчи – Деннис Росс эканлигини маълум қилганди. Бу минтақа - икки уруш кетаётганидан ташқари, ички конфликтлар, терроризм, қурол тарқалиши, энергия манбалари, иқтисодий ривожланиш ва оёққа тураётган демократия муаммолари борлиги билан жуда муҳимлиги ҳам пресс-релизда алоҳида таъкидланганди.

Икки уруш деганда Афғонистон ва Ироқдаги урушни тушуниш табиий бўлгани учун, кўп қатори биз ҳам “Форс кўрфази ва Жанубий-ғарбий Осиё” деб номланган минтақга Афғонистон ва Покистон киради, деган фикрга бордик. Афғонистон масалалари билан шуғулланиш, исталса-исталмаса Марказий Осиё (Ўрта Осиё) билан ҳам боғлиқ бўлгани учун, Деннис Росс Ўзбекистон билан ҳам шуғулланишга мажбур бўлади, деб тахмин қилдик. Бу тахмин эса, ўз навбатида, ўзбекларнинг Деннис Росс шахсига қизизиқиш уйғотди.

25 февралда Давлат Департаментида аккредетация қилинган журналистлар “Форс кўрфази ва Жанубий-ғарбий Осиё” минтақасига қайси мамлакатлар киради” деб матбуот котиби Роберд Вудни саволлар бўронига тутишди, лекин у жавоб беришдан қочди.

Ниҳоят Давлат Департаментининг Мутбуот Котиблиги кеча тарқатган пресс-релизида бу саволга жавоб берилди. “Форс кўрфази ва Жанубий-ғарбий Осиё” минтақасига Баҳрейн, Эрон, Қувайт, Оман, Қатар, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Эмиратлари ва Йеман кириши маълум бўлди.

Шундай экан, нима учун 24 февралдаги пресс-релизда бу минтақада икки уруш бораётгани айтилди, нима учун Матбуот котиби бу номдаги минтақага қайси давлатлар киради, деган саволга бир кун олдин жавоб беролмади? Бу саволлар ўзича жуда муҳим бўлмаса ҳам, Давлат Департаменти каби ўта муҳим органнинг пресс-релизларидаги ноаниқликлардан келиб чиқаётгани сабабли муҳимлигича қолаверади.

11:00 - Туркияда ҳозир бўлаётгани каби алғов-далғовлар Ўзбекистонда келажакада бўлади

Кеча Туркия Ҳаво Йўллари кампаниясининг Истанбулдан Амстердамга учаётган ва ичида 135 киши бўлган бир учоғи Амстердамга қўнаётган пайтда ҳалокатга учради, 9 киши ўлди, ўнлаб ярадоралар бор. 53 киши касалхонада, 6 кишининг аҳволи жуда оғир. Албатта, шу воқеа ҳамманинг диққат марказида.

Шундай бўлса ҳам, айни кунда ўз жонига қасд қилиб ўлган Ички ишлар вазирлиги Бош Хавфсизлик Бошқармасининг Махсус Ҳаракат Бўлими (биздаги спецназ каби қурулиш) раҳбари Бехчет Ўқтойнинг фожеаси четга сурилиб қолмади. Чунки, гўёки бир гуруҳ Турк миллатчилари тарафидан давлат тўнтариши қилиш ёки мамлакатда беқарорлик чиқариб, ҳарбийларнинг ҳокимиятга келиши учун муҳит яратиш мақсадида тузилганлиги иддао қилинаётган “Эргенекон” ташкилоти устидан иш очилган ва унинг бир қатор аъзолари қамалган пайтда Бехчет Ўқтойнинг исми ҳам шу ташкилотга алоқаси бор киши сифатида матбуотда тилга олинмоқда эди.

“Эргенокен”нинг ҳам Махсус Ҳаракат Бўлимининг ҳам охирги 20-30 йил ичида баъзи одамларнинг сирли ўлими ёки сирли равишда ғойиб бўлишида қўли бор деб тахмин қилинмоқда. "Эргенокен" иши бўйича ҳибсга олинмасдан сўроқ қилинаётганлар орасида ўша Махсус Ҳаракат Бўлимининг Бехчет Ўқтойдан аввалги раҳбари борлиги ҳам диққатга сазовор воқеа.

Шулар сабабли, Бехчет Ўқтой ўзини ўзи ўлдиришга мажбур қилингани ва ҳатто ўлдирилиши мумкинлиги ҳақида ҳам иддаолар бор. Хуллас, ўтмишнинг сирлари бугун ҳам Туркияни алғов-далғов қилмоқда.

Ўзбекистонда ҳам бундай сирли воқеалар етарлича бор. “Бирлик” халқ ҳаракати раиси Абдураҳим Пўлатга 1992 йилда Тошкент шаҳар прокуратураси олдида, шаҳар прокуратураси ва ички ишлар бошқармасининг раҳбарлари кўзи ўнгида номаълум одамларнинг ҳужуми, Ислом Уйғониш Партиси раиси Абдулла Ўтаевнинг миршаблар тарафидан уйидан олиб кетилиши ва шундан кейин ғойиб бўлиши (1994 ёки 1995 йили), машҳур уламо Абдували Қорининг Тошкент аэропортида “Тошкент-Москва” учоғига ўтиргандан кейин ғойиб бўлиши (1996 йил), “Бирлик” халқ ҳаракати Қашқадарё вилоят ташкилотининг раиси, Ўзбекистон Олий Советининг собиқ депутати Шовруқ Рўзимуродовнинг Ички Ишлар вазирлиги ертўласида тутиб турилган кунларда гўёки ўзини ўзи осиб ўлдириши (2001 йил) – шундай сирли воқеаларнинг бир нечтасидир, холос.

Бу ишларнинг ҳаммасини раҳнамоси Ислом Карим қариган сари, уларга аралашган давлат муассасалари, қонли ишларни бажаришни буюрган раҳабарлар ва бажарган ходимларининг пайтавасигга қурт тушиб бораётгани муваффақ. Яқин орада уларнинг ичида сирли ўлимлар пайдо бўлишга бошласа, ҳеч ҳайрон бўлмаслик керак.

Расмда: Бехчет Ўқтой

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону