31 May 2011
03:35 -
Туркияда яна бир сенсация: Ҳарбий Академиялар Қўмондони ҳибсга олинди. Турк Дунёси хавотирдами?
Туркияда Отатурк замонида бошланиб, ҳалигача давом этаётган исломчилар ва дунёвийчилар ўртасидаги жанг, исломий илдизлари чуқур бўлган Адолат ва Тараққиёт Партияси (АТП, раиси – ҳозирги Бош вазир Ражаб Эрдўғон) ҳокимиятга келгандан кейин, яна оловлангани, Туркияда дунёвийчиликнинг кафолатчиси ҳисобланган Қуролли Кучларга қарши ҳужумлар янада кучайиб бораётгани, “Болйўз” (Тўқмоқ) номли операция давомида 102 офицер ҳибсга олинганини аввал ҳам хабар қилган эдик.
Бугун Ҳарбий Академиялар Қўмондони генерал Билгин Баланли уч соатлик сўроқланишдан кейин ҳибсга олингани турк ахборот воситалари тарафидан билдирилди. У “Болйўз” доирасида шу пайтгача ҳибсга олинган амалдаги ҳарбийларнинг энг баланд лавозимдагисидир.
Шуниси қизиқки, айнан бугун, Озорбайжон ҳукуматига қарашли бўлган “Тренд” ахборот агентлиги АҚШлик тадқиқидчи, айни замонда, шу агентликнинг расмий эксперти Ариэл Коэннинг “Яқинда ўтказиладиган сайловлар Туркия учун тарихий бўлади” номли мақоласини эълон қилди. Унинг қисқача мазмуни қуйидагича. Сайловда яна Ражаб Эрдўғоннинг партияси ғалаба қозониб, яқинда сексуал видеокассеталар жанжали туфайли обрўси тушган мухолифатдаги Миллиётчи Ҳаракат Партияси парламентга киролмаса, Адолат ва Тараққиёт Партияси парламентда конституцион кўпликка эга бўлади. Бундан фойдаланган Ражаб Эрдўғон мамлакатини парламент республикасидан президент республикасига айлантиради, ўзи президент бўлади, Туркия Ғарбдан юз ўгириб, Ислом давлатлари ва Ғарб террорист деб эълон қилган “Хамас” ва “Ҳизбуллоҳ” билан яқинлашади.
Адолат ва Тараққиёт Партияси Туркияни исломлаштириш йўлига солаётгани ҳақидаги хавотирликларни “Ҳаракат” сайти мухбирлари ҳам кўп марта урғулашган эди. Аммо, бундан ҳам кескинроқ фикрларнинг Туркияга энг яқин дўст мамлакатлардан бири бўлган Озорбайжон ҳукуматининг ахборот органида эълон қилиниши кутилмаган воқеадир. Нима, Озорбайжон ҳам Туркиядаги воқеалардан хавотирга тушдими?
Яқинда Берлинда тузилган ўзбек псевдо-демократлари билан ислом фанатикларининг омихтаси бўлмиш “Ўзбекистон халқ ҳаракати” халқаро турк-ислом вақфлари тарафидан молиялаштирилаётгани ҳақидаги гап-сўзлар тўғри бўлса, бунга ўхшаш саволлар яна ҳам кўпайиши шубҳасиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Анвар Усманов
"Бирлик" фаоли, журналист. Ҳозир Германияда яшайди.
Добавить сведения