Абдураҳим Пўлат: Яна ҳомийлик ҳақида, ўзимиз бир иш қилмасак ҳеч нарса ўзгармаслиги ҳақида
23:00 - Қўқоннинг со - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/> Абдураҳим Пўлат: Яна ҳомийлик ҳақида, ўзимиз бир иш қилмасак ҳеч нарса ўзгармаслиги ҳақида
23:00 - Қўқоннинг со - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/>

28 February 2009
04:00 - Абдураҳим Пўлат: Яна ҳомийлик ҳақида, ўзимиз бир иш қилмасак ҳеч нарса ўзгармаслиги ҳақида
23:00 - Қўқоннинг со

Абдураҳим Пўлат: Яна ҳомийлик ҳақида, ўзимиз бир иш қилмасак ҳеч нарса ўзгармаслиги ҳақида


Миллатимизнинг онгига юз йиллардан бери “Пешонангга ёзилганини кўрасан” фикри сингдирилгани ва биз бу фикрдан қутулмагунча Ўзбекистонда ҳеч нарса ўзгармаслигини ёздим, ёзмоқдаман ва ёзишни давом эттираман. Чунки, бу – фундаментал масала. Шу кунларда Европа ва Америкада яшайдиган сафдошларимиз билан гаплашганимда, яна бир марта ўз позициямнинг тўғрилигига ишонч ҳосил қилдим.

Сафдошларимдан ўрганишимча, жуда кўп ўзбек муҳожирлари Ўзбекистондаги аҳвол ва диктатурадан қутилиш лозимлигини куйиниб гапиришади, аммо мутлақо кўпчилик “аҳвол бир кун келиб ўзгариб қолар” умиди билан яшайди. Яъни пешонасига ёзилган яхши кунлар келишини кутади, ўзи бирон нарса қилишни ўйламади.

Ваҳоланки, “Оллоҳдан баракат, биздан ҳаракат” дейдилар. Ўзимиз ҳаракат қилмасак, ҳеч нарса ўзгармайди. Буни тушунган ва шу тушунчалари йўналишада курашаётганлар фақат бирликчилардир. Ўзбек жамиятини ҳам буни тушунадиган даражага олиб чиқиш керак. Бу ишни қилаётганлар ҳам фақат “Бирлик” Партияси ва у билан боғланганлардир. Яна ҳам муҳим бўлгани шуки, улар - Ўзбекистонда иш олиб бораётганлардир.

Юрт таршқарисидаги мухолифатчиларнинг ва умуман ўзбек муҳожирларининг қилиши мумкин бўлган битта иш бор – Ўзбекситонда туриб курашаётганларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш.

Юрт ташқарисидаги мухолифатчилар яна бир иш билан шуғулланишлари мумкин ва керак. Ўзбекистонда Интернет кенг тарқалмагани, юрт ташқарисидан юритилаётган сайтларга Ўзбекистонда тўсиқлар қўйилганини ҳисобга олиб қилинадиган бу иш - қоғозда босиладиган газета ва журналларни юрт ташқарисида нашр этиб, Ўзбекистонда тарқатишдир. Бу ишни ҳам ҳозирча фақат “Бирлик” ва у билан боғланганлар олиб боришмоқда. 14 йилдан бери тўхтамасдан нашр қилинаётган ва оз нусхада бўлса ҳам Ўзбекистонда тарқатилаётган “Ҳаракат” журнали бунинг энг яхши мисолидир.

Аммо, “Ҳаракат” журнали ва шу номли сайтнинг Ўзбекистонда таъсир кучини ошириш ва уни чиқаришда иштирок этаётганларни рағбатлантириш учун моддий база керак. Бугун бундай базани юрт ташқарисида яшаётган ўзбек муҳожирларининг ёрдами билангина яратиш мумкин. Шу сабабли, бизга ҳомийлик қиладиганларнинг сонини ошириш билан жиддий шуғулланмоқдамиз. Менинг ўзим бу йўналишда собитқадамлик билан иш олиб бормоқдаман, хусусан, мурожаатлар ёзмоқдаман, ҳаммани бундай фаолиятга тортишга интилмоқдаман.

Ҳали катта натижалар йўқ. Аммо, ўзбек жамиятининг аҳволи, ўзбек зиёлиларининг аҳволини ҳисобга олиб, яъни реалликдан келиб чиқиб гапирадиган бўлсак, биз бу йўналишда ҳам катта ютуқларга эришмоқдамиз. Чақириқларимиз жавобсиз қолмаяпти.

Бизга берилаётган ёрдам ҳақида давомли маълумот бериб келмоқдамиз. Бу кунларда ҳам мақтанишга арзийдиган мисоллар бор. Уларни мамнуният билан билдирмоқчиман.

Охирги кунларда АҚШда яшайдиган бир қатор тарафдорларимиздан «Money order» воситасида 700 долларлик ёрдам олдик. Бизга ёрдам қўли узатганларнинг баъзилари камтаринлик билан, баъзилари Ўзбекистондаги яқинларига босим бўлишидан хавотирланиб, ўз исмларини очиқланишини истамадилар.

Уларнинг ҳаммаларига чуқур миннатдорчлик изҳор этаман.

Банк ҳисобимизга келиб тушаётган ёрдам пуллари Ўзбекистонда демократия учун курашаётганларни, хусусан, “Ҳаракат” журналини тайёрлашда иштирок этаётган сафдошларимизни моддий қўллаб-қувватлаш учун ишлатилар эди, бундан кейин ҳам шундай ишлатилади. Айни замонда, аввалдан режалаштирилмаган, кутилмаган ишларни бажариш учун Фавқулодда Фонд очишга қарор қилдик. Охирги келган ёрдам пулларининг ҳам бир қисми Фавқулодда Фондга қўйилди.


Бизга ҳомийлик қилиб, Ўзбекистоннинг келажаги учун курашаётганларни моддий қўллаб қувватлашдек олийжаноб ишга қўшилишни истаганлар учун қуйидаги маълумотларни эслатаман.

1. АҚШ ва Канадада яшаётганлар ўз ёрдамларини «Uzbekistan Associates – Harakat» номига ёзилган чек ёки «Money order» воситасида ташкилотнинг қуйидаги адресига юборишлари мумкин:

Uzbekistan Associates – Harakat
7318 Fountain Spring Ct
Springfield, VA 22150

2. Европада яшаётганлар ўз ёрдамларини Швециянинг Swedbank банкида «Association Central Asia» ташкилоти номига очилган қуйидаги ҳисоб рақамига ўтказоладилар:

Association Central Asia
IBAN = SE18 8000 0821 4999 4259 1562
SWIFT/BIC = SWEDSESS

Швециянинг ўзида яшаб, Швед кронида пул ўтказиш истаганлар учун банк ҳисоби:

Association Central Asia
Clearingnummer 8214-9
Kontonummer 994 259 156 2


23:00 - Қўқоннинг собиқ ҳокимлари суднинг қора курсисида

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Яккасарой тумани судида Қўқон шаҳрининг собиқ ҳокимлари Ҳожиқул Мавлонқулов ҳамда Ҳаёт Каримовнинг устидан маҳкама жараёнлари бошланди. 2001 йилга қадар шаҳар ҳокимлигини бошқарган, сўнгра шаҳар Халқ таълими бўлими мудири лавозимида ишлаган Ҳожиқул Мавлонқуловнинг қамоқда экани айтилмоқда. 2003 йилга қадар ҳокимлик қилган, ЎзЛиДеп нинг Олий Мажлисдаги фракцияси аъзоси бўлган Ҳаёт Каримов эса очиқда юриб, судга қатнамоқда. Куни кеча суд мажлисига 118 нафар қўқонлик гувоҳ сифатида келтирилди. Собиқ ҳокимлар ЖКнинг 167-моддаси (Давлат ва ўзгаларнинг мулкини растрата қилиш йўли билан талон-тарож этиш), 210-моддаси (Пора олиш)да айбланмоқдалар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону