30 July 2011
05:46 -
Туркия қуролли кучлари Бош штабининг раиси лавозимидан қочдими ёки давлат тўнтариши бўлади?
Ўтган куни бу мамлакатнинг президенти Абдуллоҳ Гул Бош вазир Ражаб Эрдўғон ва армия Бош штабининг раиси Ишиқ Кошанэр билан бошга-бош кўришгандан кейин, бугун бу учлик биргаликда тўпланди. Бу учрашувнинг тафсилотлари ҳақида ҳеч қандай хабар берилмади. Аммо бироздан кейин Ишиқ Кошанэр истеъфога чиққани эълон қилинди. У билан бирга Пиёда, Денгиз ва Ҳаво қувватлари қўмондонлари ҳам истеъфога кетишди
Яна бироздан кейин Ишиқ Кошанэр хайрлашув сифатидаги ўз баёнотини эълон қилди. Унинг қисқача мазмуни шундай.
Шу кунларда нафақадаги 77, хизматдаги 173, яъни жами 250 офицер ҳибсга олинган. Уларнинг ичида генерал, адмирал, полковник ва бошқа унвонлилар бор. Уларнинг шу пайтгача ушланиб турилиши умуминсоний ҳуқуқ қоидаларига, ҳақ, адолат ва виждоний қадриятларга уйғун шаклда эканлигини, бир қатор ҳуқуқчилар таъкидлаётгандек, гапириш мумкин эмас. Бу хусусда керакли мақомларга кўп маротаба айтилишига қарамасдан, қонуний ечим ҳалигача йўқ. 14 генрел-адмирал ва 58 полковник ҳеч қандай ҳукмсиз ушлаб турилибди. Яъни улар Юксак Ҳарбий Кенгашнинг қарорлари кутилмасдан жазоланмоқда.
Мен билан ҳеч ким ҳисоблашмай қўйди. Демак, миллат олдидаги вазифамни бажаришга имкон қолмади деб ҳисоблаб, истеъфога кетдим.
Туркияда ҳокимиятдаги исломий илдизли Адолат ва Тарққиёт Партияси билан ва армия ўртасида таранглик кучайиб бораётганини олдин ҳам хабар қилгандик, дейди мухбиримиз. Масалан, аввал “Эргенекон” операцияси номи остида Қуролли Кучларга қарши бошланган ҳужумлар “Болйўз” (Тўқмоқ) номи остида ривожланиб бораётганини.
Табиий, бундай таранг шароитда, Ишиқ Кошанэрнинг баёноти катта жанжал каби воқеалар бошланишига сабаб бўлиши мумкин. Масалан, давлат тўнтарилишига. 30-40 йил аввал айнан шундай бўлган бўларди ҳам. Лекин бугун Туркияда вазият бошқача, дунё бошқача. Демократик қадриятлар анча мустаҳкам жойлашган. Демак, исломий давлат қуриш учун бир вақтлар Эронда бўлгани каби инқилоб керак эмас. Исломий давлат демократик йўл билан ҳам қурилиши мумкин.