08 September 2011
01:38 -
Ўшдаги Қирғиз-Ўзбек Университети бекитилади
Бугун Ўш шаҳри ва вилоятидаги таълим соҳасининг ходимлари билан учрашган Қирғизистон Таълим ва Фан вазири Қанот Содиқов “бекитиш” сўзини ишлатишдан ҳайиқиб бўлса керак, бу Университет базасида янги ўқув даргоҳи яратилишини айтган. Вазирликнинг бу ҳақдаги Қарорини амалга ошириш учун мамлакат Бош вазирининг ўринбосари Иброҳим Жунусов 17 сентябрда Ўшга келади
Қирғизистон жанубидаги қонли воқеалардан кейин бу Университет жамоаси, қирғизларнинг ғазабидан қочиб қутилиш учун бўлса керак, унинг номини Ижтимоий Индустрия Университети деб ўзгартирган бўлса ҳам, ҳукумат бу ўзгаришни тасдиқламан. Шу йил июль ойида Университет жамоаси бунга қарши норозилик акциялари ҳам ўтказган экан.
Қирғиз ҳукуматининг Университетни йўқ қилиш қарори шу акцияга жавоб эканлиги шубҳасиз.
Қирғизистоннинг Тошкентдаги элчиси айнан бугун брифинг ўтказиб, икки миллатнинг дўстлиги ҳақида лофлар отган эди. Бу дўстлик амалда қандай эканлигини Қирғизистон ҳукуматининг Қирғиз-Ўзбек Университетини йўқ қилиш қароридан билса бўлаверади. Ўзбек халқи жим туришни давом эттираверса, қирғизлар ҳар нарсага қодир эканлиги кўриниб турибди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ислом Каримов
Ўзбекистон Коммунистик партиясининг собиқ раҳбари, Ўзбекистоннинг жорийдаги Президенти
Добавить сведения