06 September 2011
03:37 -
Тожикистонда ўзбек мактаби ёпилганми?
Шу йил 22 августдаги хабарларимиздан бирида ЦентАзия сайтига асосланиб, Тожикистоннинг Сўғд вилояти Матча туманидаги 9-сонли ўзбек тилига ихтисослашган ўрта мактаб фаолияти тугатилиб, бу ерда тожик тили ўқитила бошлангани, бундан норози бўлган маҳаллий пенсионер Холтемир Шерматов туман ҳокими Каримбой Ҳикматов ҳузурига киргани, бунинг натижасида унинг ўзи миллатчиликда айбланиб, маъмурий жавобгарликка тортилгани ва бир неча суткага қамалганини ёзгандик.
Бугун сайтимиз хатқутисига ўзини Холтемир Шерматов деб танитган кишининг рус тилидаги қисқа хати келди. Унинг ёзишича, ЦентАзия сайтидаги мақола провокацион бўлиб, у яшайдиган туманда Матчи туманида ҳеч қандай миллий муаммо йўқ, ўзбеклар учун етарлича ўзбек мактаблари бор. Унинг ўзи туман раҳбарлари олдига бормаган, милиция ва прокуратурага чақирилмаган, қамалмаган.
Аммо, ўша провокацион мақоладан кейин, у ўзини оқлайдиган тушунтириш хати ёзишга мажбур бўлган.
ЦентАзия сайтидаги мақолада келтирилган фактлар тўғри ёки ёлғон эканлигини билмаганимиз каби, бу хатнинг ҳам Холтемир Шерматов тарафидан ёзиб-ёзилмаганини билмаймиз. Аммо, унинг тушунтириш хати ёзгани ҳақидаги маълумоти ҳам диққатга сазовор. Маҳаллий органлар тушунтириш хати олиш билан бирга, сайтларда келтирилган фактлар тўғри эмаслигини билдириб, тафсилотли баёнот тарқатсалар яхшироқ бўларди. Ҳозирча, яна ноаниқлик, мавҳумлик давом этаверади.
Шу сабабли аввалги чақириғимизни такрорлаймиз: Тожикистонда бўлаётган воқеалар, хусусан, ўзбеклар билан боғлиқ воқеалардан хабари бор одамлар! "Ҳаракат" агентлиги билан алоқа қилинг, у ердаги янгиликларни бизга етказинг, нималар қилиш кераклигини биргаликда ўйлашайлик.
Биз Қирғизистон жанубида бўлгани каби қонли воқеалар ҳеч бир ерда қайтарилишини истамаймиз. Аммо, халқимизнинг “сутдан оғзи куйган одам, қатиқни пуфлаб ичади” деган мақолини ҳам унутмаймиз. Воқеаларнинг олдини олиш, кейинчалик дод-вой қилишдан муҳимроқдир.