18 September 2011
02:18 -
Тожикистонда ўзбек мактаблари ёпилаётгани расман рад этилди, аммо аҳвол жойида ўрганилиши керак
Бугун Бирлик” Партияси Абдураҳим Пўлатнинг электрон адресига Тожикистоннинг Матчо тумани Таълим соҳаси давлат назорати сектори раҳбари С.К.Сафаровнинг “Центразия” учун деб ёзилган русча хатининг нусҳаси келиб тушди. Хат hadamotmastcho@mail.ru адресидан юборилган. Бу хат “Ҳаракат” агентлиги тарафидан “Центразия” сайтига асосланиб тарқатилган “Тожикистонда ўзбек мактаблари оммавий равишда ёпилмоқда” (В Таджикистане массово закрывают узбекские школы) номли мақолага раддия сифатида ёзилган.
Тожикистоннинг расмий мулозими бу мамлакатда ўзбек мактаблари ёпилмаётгани, умуман ўзбек мактабларининг бу каби муаммоси йўқлигини ёзар экан, Холтемир Шерматов исмли пенсионер бу масала бўйича туман ҳокимини олдига келгани ва ҳатто қамаб қўйилгани ҳақидаги гапларни ҳам ёлғонлайди.
С.К.Сафаровнинг ёзишича, Холтемир Шерматов ҳам бу ҳақда раддия баёноти берган. Кўринишидан, Холтемир Шерматов номидан сайтимизга ҳам келган хат ҳақида кетмоқда. Холтемир Шерматов ўз хатида раддия берганини эмас, туман раҳбарларига тушунтириш хати ёзиб берганини ёзган эди. Бу хатдаги асосоий фикрларни “Ҳаракат” агентлиги 5 сентябрдаги харбарларда ўқувчиларимизга билдирар экан, “Маҳаллий органлар тушунтириш хати олиш билан бирга, сайтларда келтирилган фактлар тўғри эмаслигини билдириб, тафсилотли баёнот тарқатсалар яхшироқ бўларди. Ҳозирча, яна ноаниқлик, мавҳумлик давом этаверади.” деб ҳам ёзган эди.
Бу хусусда Абдураҳим Пўлат шундай дейди:
“Тожикистон расмийсининг хатини “Ҳаракат” агентлигида қилинган чақириққа жавоб деб қабул қиламиз ва ошкоралик йўналишидаги бу қадамни олқишлаймиз. Айни замонда, Қирғизистон жанубидаги қонли воқеалар, Қирғизистон президенти ва бош вазиридан бошлаб, ҳамма қирғиз расмийлари ўша қонли воқеалар ва уларнинг давоми ҳақида ҳеч уялмасдан ёлғон баёнотлар беришаётганини кўриб турганимиз учун, сутдан оғзи куйган, қатиқни ҳам пуфлаб ичади, қабилида иш тутишга мажбурмиз. Бунинг учун тожик расмийлари биздан хафа бўлмасликларини сўраймиз.
Мен кечагина партиямизнинг Тошкент шаҳар ташкилоти раиси Ҳайитбой Абдулла билан телефонда гаплашиб (бу ҳақда “Ҳаракат” агентлиги кеча хабар берганди), бир гуруҳ партия фаоллари билан Тожикистон элчихонасига бориш ва ўзбек мактабларининг ёпилиши ҳақида тушунтириш сўраш лозимлигини гаплашгандим. Агар Тожикистон элчиси бу хабарларни хато ёки ёлғон эканлигини гапирса, ундан бир гуруҳ бирликчиларнинг Тожикистонга бориб, керакли учрашувлар ўтказишига ёрдам беришни сўрашга ҳам келишган эдик. Демак, ишларимиз шу йўналишда давом этаверади.
Айнан шу йўналиишда ҳаракат қилиб, қўшнилар билан ҳамкорликда, Марказий Осиё деб айтиладиган умумий уйимизда доимий тинчлик-хотиржамлик бўлишига эришоламиз”.