06 September 2011
04:11 -
Туркияда биринчи марта ҳижобли қизлар университетга киритилди

Ҳокимиятга диний илдизлари чуқур деб ҳисобланадиган Адолат ва Тараққиёт Партияси келгандан кейин кўп нарса ўзгарабошлади. Қонун ўзгармаса ҳам, кўп университетларга ҳокимиятдаги партия тарафдорлари ректор қилиб тайинланишга бошланди ва бундай университетларда қонунларга кўз юмилмоқда.
“Туркия” газетасининг бугунги сонида билдирилишича, Чуқурова Университетига ҳижобли студент қизлар қабул қилинган, улар ҳижоб билан келиб, регистрациядан ўтишган.
Воқеалар қандай давом этиши ҳали маълум эмас.