07 August 2011
03:13 -
Ҳақиқий хабар ва унинг таҳлили “Ҳаракат”да ўқилар: АҚШда сиёсий барқарорлик шубҳа остида
2 августдаги хабаримизда АҚШнинг дефолт муаммоси ниҳоят битганини билдирар эканмиз, бу хусусда шундай таҳлил ҳам бергандик: “Америкалик конгрессменларнинг ўйини жуда хавфли нуқталаргача боргани - бу мамлакатдаги сиёсий барқарорликни шубҳа остига оладиган муҳим факторга айланганини ҳам тан олиш керак.”
Воқеаларнинг давоми кўрсатмоқдаки, дунёнинг биронта агентлиги АҚШ бюджети атрофидаги конгрессменларнинг ўйинига биз каби жиддий баҳо бермаган. Биз яна тўла ҳақли бўлиб чиқмоқдамиз, башоратимиз тўғри чиқмоқда.
АҚШ бюджети сўннги кунда бўлса ҳам тасдиқланганига қарамасдан, дунёнинг фонд бозорлари унга ишонишмади. Dow Jones индексида ўсиш жуда оз бўлди. Японияда бизнесс фаоллигининг кўрсатгичи бўлмиш Nikkei индекси ва русларнинг РТС индекси ҳам шу аҳволда қолди.
Бундан ҳам ёмони, Халқаро Рейтинг Агентлиги Standard & Poor's 1917 йилдан бери биринчи марта АҚШнинг кредит рейтингини юнг юқори ишонч даражаси бўлган ААА дан салбий прогноз деб ҳисобланадиган АА+ га туширди. Ғарб давлатлари, Япония, Россия, Жанубий Корея каби давлатлар АҚШга ишонч йўқолмагани ҳақида баёнот бераётган бўлсалар ҳам, ҳамма тушунадики, уларнинг бу психологик ўйини натижа бермаслиги ҳам мумкин. Бунинг устига, АҚШ мухолифати, яъни республикачилар Обама ҳукуматини кредит рейтинги тушишининг сабабчиси деб кўрсатиб, ҳужумга ўтдилар. Демак, биз айтгандек, бу мамлакатдаги сиёсий барқарорлик шубҳа остига тушмоқда.