03 August 2011
04:15 -
АҚШ Сенати дефолтнинг олдини олди, давлат бюджетини тасдиқлади, Обама уни имзолади
Сўнгги ой-кунларда кун тартибининг асосий мавзуси бўлган АҚШнинг дефолт муаммоси ниҳоят битди. Кеча кечқурун Вакиллар Уйи тарафидан тасдиқланган бюджет ҳақидаги қонун лойиҳаси бир-икки соат аввал 74 га қарши 26 овоз билан Сенатдан ҳам ўтди.
Ҳозиргина президент Обама мамлакат бюджетидаги дефицит шипини $14.3 трлн деб белгиловчи бу қонунни имзолагани ҳам эълон қилинди. Демак, АҚШда дефолт бўлмайди. Дунё ҳам тинч ухлаши мумкин.
Воқеалар шундай битишини “Ҳаракат” агантлиги мухбирлари аллақчон башорат қилган эдилар. Айни замонда, америкалик конгрессменларнинг ўйини жуда хавфли нуқталаргача боргани - бу мамлакатдаги сиёсий барқарорликни шубҳа остига оладиган муҳим факторга айланганини ҳам тан олиш керак.