07 August 2011
04:28 - Шарлатанлар раҳбари шарлатан эмас, у Салой Мадамин
Ўзбек ҳуқуқ ҳимоячиси, “Мемориал” жамиятининг ходими Баҳром Ҳамроев Россиядаги исломий сайтлардан бирига интервью берер экан, яқинда Берлинда тузилган Ўзбекистон халқ ҳаракати аъзоларини шарлатанлар деб баҳолабди. Шарлатан рус тилида ҳаммани алдаб, ўзига моддий фойда чиқарувчи одамларни таърифлаш учун ишлатилади. Айтиш керакки, Баҳром Ҳамроев бу ҳаракатчиларга мутлақо тўғри баҳо берган.

Аммо, шарлатанлар раҳбари, 53-54 лақабли Салой Мадаминга бу ёқмабди ва у Москвага телефон қилиб, Баҳром Ҳамроевдан тушунтириш талаб қилибди, ўзини шарлатан эмаслигини иддао қилибди.

Баҳром Ҳамроев унга “Мен ҳаракат аъзоларини шарлатан деганман ва тўғри айтганман, аммо Сизни тилга олмаганман” деб жавоб берибди. Раис қониқибди. Тушунтириш ҳам тўғри бўлаган: аъзолар, яъни акромийлар, Насрулло Сайид, Мўътабар Тожибой, Алибой Йўляхши, Дилсора кабилар шарлатан бўлса, раис ҳам шарлатан бўлиб қолаверадими? Қолаверса, Салой Мадаминни шарлатан дейиш, уни мақташ бўлган бўлардику, у оддий миллат хоини, Ислом Карим тарафидан бир марта ишлатиладиган пуфакчадек ишлатилиб, сўнгра ташлаб юборилган нарса.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону