07 August 2011
01:41 -
Шоир Шукур Содиқнинг қилмиши фирибгарлик сифатида баҳоланмоқда
Шу йилнинг 5 июнидаги хабарларимизда “Инсон ва қонун” газетаси мухбири, шоир Шукур Содиқнинг Тошкент шаҳар прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валюта ва ноқонуний даромадларни легаллаштиришга қарши кураш Департаменти ходимлари томонидан 4000 АҚШ доллари миқдоридаги пулни мансабдор шахсга етказиб беришда гумонланиб ҳибсга олингани ҳақида хабар қилгандик. Чилонзор тумани прокуратураси томонидан журналистга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 212-моддаси (Пора олиш-беришда воситачилик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бораётганини таъкидлагандик.
Айни кунда тергов органи жиноят иши материалларини ўрганиб, ишни “воситачилик”дан кўра кўпроқ “фирибгарлик” деб баҳолабди. Энди журналист Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси билан сўроқ қилинаётган экан. Мазкур айблов аввалгисига нисбатан енгил ва камроқ жавобгарликни назарда тутади, дейди мухбиримиз.
Ўзбекистон Ёзувчилари ушшмаси аъзоси, публицист ва таржимон Шукур Содиқ 1959 йилда Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида туғилган. Қатор шеърий ва публицистик рисолалар муаллифи. Мамлакатнинг бир қанча нашрларида нуфузли лавозимларда хизмат қилган.