31 July 2011
19:36 -
Эрон суди жафо кўрган қизнинг илтимоси билан жиноятчининг кўзини кўр қилиш ҳукмини бекор қилди
Аввалги хабарларимиздан бирида эронлик йигит Maжид Муваҳеди ўзи севиб қолган Амина Баҳроми исмли қизни, унга турмушга чиқишни истамагани учун, юзига кислота тўкиб, юзини куйдиргани, кўзини кўр қилгани, Эрон суди қизга ҳам йигитни кўр қилиш ҳаққи бергани ҳақидаги афсона каби воқеа ёритилганди. Амина Баҳроми у йигитдан ўч олиш имкони туғилганидан бахтли эканлигини билдирса ҳам, халқаро ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотларнинг талаби билан суд ўз ҳукмини ижро этилишини тўхтатгани ҳам билдирилганди.
Бугун жаҳон оммавий ахборотлари тарқатган хабарга кўра, Эрон суди айнан Амина Баҳромининг илтимоси билан Maжид Муваҳедини авф этибди.
Ваҳоланки, бир неча ойгина аввал Амина бундай ҳукмдан бахтли эканини, йигитни кўр қилаётган пайтида унга “Сен ғалаба қозонмадинг, мана энди иккаламиз тенг бўлдик” дейишга тайёрланаётганини айтган экан.
Хўш, энди нима ўзгарди?
Психологик муҳит ўзгарди. Аввалига, ўз аламидан ташқари, Эронда ҳукмронлик қилаётган ибтидоий ислом фанатикларининг ҳам таъсири остида бўлган бечора қиз, жиноятчидан қасд олишни асосий вазифаси деб кўрган. Ҳозир бу воқеа дунёнинг кун тартибига чиқди. Қизни инсонийликка чақиришди. Жузий маънода айтсак, Амина ҳам Эрондан дунёга чиқди ва дунёнинг катта қисми фанатизмга асосланган жоҳилликдан қутилиб бўлганини кўрди. Унинг қарори олқишланиши керак. Бу дегани, у йигит жазодан бутунлай озод қилиниши керак, дегани эмас. У жазоланиши керак. Аммо, қиз тарафидан эмас, бундай шаклда ҳам эмас.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведения