31 July 2011
07:51 - Украинада еростида яшаётган болалар кўпаймоқда
Ўзи ҳам кўчларда яшаб катта бўлган ғарблик фотограф Давид Гилландерс (David Gillanders) Украинада еростида яшаётган болаларнинг аянчли ҳаётини кўрсатувчи фотогаларея эълон қилди. Водопровод қувурлари ўтган ерости каналларида, баланд қаватли уйларнинг ертўлаларида ва шунга ўхшаш жойларда яшаётган қаровсиз болаларнинг ҳаётини кўрсатувчи расмлар одамда даҳшатли туйғулар уйғотади.

Ахир, ташқарида 21 аср, болаларнинг кўпчилиги мисли кўрилмаган яхши шароитларда, оила қучоғида, келажакка буюк умидлар билан катта бўлишмоқда. Айни замонда, Давид Гилландерснинг расмларидан бирида кўриб турганингиздек, ер остидаги ташландиқ жойларда умр ўтказаётган болалар ҳам бор. Уларга ким ёрдам қўлини чўзади?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону