31 July 2011
21:08 -
Қизиқ хабар: Тошкентдаги авиакорхонада йўловчи учоқ чиқарилган
Ҳа, айнан шундай. Чкалов номидаги авиакорхонада “Ўзбекистон Ҳаво Йўллари” учун Ил-114-100 русмли йўловчи учоқ йиғилиб, кеча учиш-синов станциясига, расмда кўрсатилган йўл билан, олиб борилган.
Хабарнинг қизиқлиги шундан ибратки, биринчидан, бу авикорхона транспорт учоқлари чиқариш билан шуғулланарди. Иккинчидан, бу корхона ишини тўхтатгани, Ўзбекистон ва Россия унинг келажаги хусусида келишолишмаётгани айтиларди. Табиий, у ҳали ҳам феълан русларнинг қўлида, руслар ундан воз кечса, унда ишламайдиган бино ва техникаларгина қолади. Демак, икки тараф бу масалада келишишган. Аммо, бу ҳақда ҳеч қандай хабар йўқ.
Учинчидан, тўғри, учоқ синовлардан ўтгач, “Ўзбекистон Ҳаво Йўллари”га топширилади. Аммо, Россиянинг ўзида бу эски технологиялар асосида яратилаётган учоқдан воз кечиш кераклиги тортишилаётган пайтда, Ўзбекистонда ўзбеклар устида тажрибалар ўтказишга келишилмадими? Бўлиши мумкин.