14 May 2011
19:23 - Бу дунёга нима бўлди ўзи: Йигит севган қизини кўр қилди, энди қизга йигитни кўр қилиш ҳаққи берилди
Мактабда ўқиган пайтларида севиб қолган Амина Баҳроми исмли қиз ўртоғини, ўзига турмушга чиқишни рад этгани учун, юзига кислота сепиб, 2004 йилда Теҳронда қўр қилган Maжид Муваҳеди ўшандан бери қамоқда. Узоқ йиллар давом этган маҳкама 2009 йили Амина Баҳромига ўша йигитдан қасд олиш ва унинг кўзларини кўр қилиш ҳаққи берувчи ҳукм чиқарган эди, дейилади Туркияда чиқадиган Миллиёт газетасидаги хабарда. Ҳукмга кўра, Амина Баҳроми Maжид Муваҳедининг кўзига 20 томчи кислота томчилаши керак. Ҳозир 31 ёшга кирган Амина бундай ҳукмдан бахтли эканини, йигитни кўр қилаётган пайтида унга “Сен ғалаба қозонмадинг, мана энди иккаламиз тенг бўлдик” дейишга тайёрланаётганини айтибди.

Ғарб матбуоти бундай ваҳший ҳукмни қоралади. Яқинда Amnesty International ташкилоти 14 май куни, яъни бугун ижро этилиши керак бўлган ҳукмни бекор қилишга чақирди. Ҳозиргина тарқатилган хабарларга кўра, Эрон суди бугун ўша ҳукмни бажаришни кечиктиришга қарор қилди.

Табиий, эронлик йигитнинг қилган иши қабиҳлик. Ҳаёти барбод бўлган Аминанинг қасд олиш кайфиятини ҳам тушуниш қийин эмас.

Бундай воқеа фақат Эронда эмас, дунёнинг ҳар қандай мамлакатида бўлиши мумкин эди. Зора бу воқеа атрофида кўтарилаётган шов-шув бошқаларга ибрат бўлса, бундай разилликлар бошқа қайтарилмаса.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону