15 July 2011
16:53 -
Олтин нархи навбатдаги рекордни урди
Жаҳон бозорларида бир унция олтин 1538 доллардан сотилиб, тарихий рекорд қўйганини 29 апрелда билдирган эдик. Ҳозир олтиннинг нархи янги рекорд урди. Reuters агентлигига кўра, кеча Нью-Йорк биржасида олтиннинг унцияси $1594 дан сотилган.
Олтиннинг нархи 1980-чи йилларга нисабатан икки баравар баландлигини ҳисобга олсак, шу кунлардаги чиқиш-тушушлар унчалик катта эмаслигини кўрамиз.
Ҳар доимгидек, олтин нархидаги бундай ўсиш дунё иқтисодининг барқарорсизлиги, жумладан, АҚШда август ойи бошида дефолт, яъни қарзлар ёки уларнинг фоизларини тўлаш имконяти бўлмай қолиши хусусидаги хавотирликлар билан тушунтирилмоқда.