15 July 2011
17:04 -
Дин Ишлари бўйича Қўмита: Ўзбек мусулмонлари, “Аҳмадия”дан эҳтиёт бўлинг!
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Дин Ишлари бўйича Қўмита Ўзбекистон мусулмонларини Ислом динидаги кўплаб оқимлардан бири бўлмиш “Аҳмадия” жамиятидан нарироқ туришга чақирибди.
Бу оқимнинг асосчиси Мирзо Аҳмад Ғулом 1835 йилда Ҳиндистоннинг Панжоб вилоятида туғилган. У диний фаолиятини одамларни Ислом динига чақиришдан бошлаган, катта муваффақиятларга эришиб, маълум маънода лидерга айланган. Кейин ҳамма ерда, ҳамма лидерларга хос касаликка дучор бўлиб, соддароқ қилиб айтсак, пайғамбарликка даъво қилишга бошлаган.
Ҳозир бу жамият дунёнинг бир қатор мамлакатларида иш олиб боради. Унинг маркази Исроилнинг Ҳайфа шаҳрида жойлашган. Расмий Ислом уламолари аҳмадиячиларни нафақат тан олишмайди, уларни Исломдан чиққан кофирлар деб ҳисоблашади.
Хуллас, аҳмадийлар ўзимизнинг акромийларга ўхшаган диндорлар бўлиб, Исломдаги инқирознинг сабаблари нималигини тушунолмасдан ўзларича йўл қидириб юрган бечоралардир. Уларга қарши кураш бошлаган Ўзбекистотн Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Дин Ишлари бўйича Қўмита ходимлари ҳам бечораликда ўша аҳмадийлардан қолишишмайди.
Бошқа тарафдан, акромий бўлсин, аҳмадий бўлсин, ҳамма оқимлар - Исломдаги инқирознинг натижаларидир. Улар ўзлари ҳам тушунмасдан инқироздан чиқиш йўлини қидиришмоқда. Шу маънода уларни ҳатто олқишлаш керак. Аммо, улар бу ишни тушуниб қилсалар, яъни Ислом инқирозда эканлигини тан олиб қилсалар, тузукроқ натижаларга эришган бўлишмасмиди? Йўқ, тушунмаганлари яхши, аксинча, ҳамма нарса баттар бўлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ислом Каримов
Ўзбекистон Коммунистик партиясининг собиқ раҳбари, Ўзбекистоннинг жорийдаги Президенти
Добавить сведения