11 January 2013
16:34 -
Олтиннинг нархи, жаҳон иқтисодининг аҳволи ва Ўзбекистоннинг олтини
Охирги марта олтиннинг нархи ҳақида 1,5 йилча аввал хабар берган эдик. Ўшанда АҚШ фондлар бозорининг асосий кўрсатгичи Dow Jones индекси 10 минглик маррадан эндигина ошиб, фондлар бозори 2008 йилнинг ёзида бошланган кризисдан кейин барқарорлашаётгандек кўринарди.
Айнан ўшанда долларга ишонч ортаётгани, шу сабабдан олтиннинг нархи тушишга бошлаганини ёзгандик. Ўша пайтда олтиннинг нархи (бир унция учун) тарихий чўққи бўлган $1911,46 дан бир неча кун ичида $1175 га тушган эди.
Мана ҳозир Dow Jones индекси 13400 атрофида, АҚШ иқтисоди барқарорлик остонасида эканлиги ва айан шу сабабдан олтин нархи яна ортиш босқичида эканлиги, яқинда унинг нархи 2 минг доллардан ошиши айтилмоқда. Бу ерда қандайдир қарама-қаршилик бор, аммо Гонконгда жойлашган Хитойнинг олтин ва кумиш биржаси раҳбари Хейвуд Чэннинг фикрича айнан шундай бўлади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган асрнинг 80 йиллари олтиннинг нархи 800 доллар атрофида эди. Демак, Ўзбекистон мустақиликка эришгандан кейин олтиннинг нархи 2,5 баравар ортди.
Олтин қазиб олиш бўйича дунёда олдинги ўринларда турувчи Ўзбекистон иқтисодига, Ялпи Ички Маҳсулот ҳажмига олтин нархининг ортиши қандай таъсир этиши расмийлар тарафидан ҳеч бир замон эълон қилинмайди. Ҳозир Ўзбекистон бир йилда қанча олтин олаётгани ҳам номаълум. Навоийда чиқарилаётган олтиннинг асосий қисми Совет замонида каби, русларга сал кам текинга берилади, Навоийдаги комбинат ҳали ҳам русларнинг қўлидадир, деган гапларда жон борга ўхшайди, аммо аниқ фактлар йўқ. Ҳамма нарса сир остида.
Дарвоқе, ўтган йилнинг 26 январида ишончли манбага асосаланиб, Навоий тоғ кон металлургия комбинати директори, Сенатор Қувондиқ Санақулов ҳибсга олинганини биринчи бўлиб “Ҳаракат” агентлиги билдирган эди. Шундан кейин бу хабар ҳатто Россия ахборот воситалари томонидан ҳам эълон қилинди. Ҳукуматнинг қўғирчоқ сайтлари эртаси куни бизнинг хабарни рад эттилар, аммо давлатнинг расмийлари, Олий Мажлиснинг Сенати суст қолди. Мана орадан сал кам бир йил ўтди, Қувондиқ Санақулов ҳеч бир ерда кўринмади, унинг номи ҳеч бир ерда тилга олинмади.