15 July 2011
08:12 -
Курд сиёсатчилари демократик мухторият эълон қилишди, террористлари эса 13 турк ҳарбийсини ўлдиришди
Туркияда парламент сайловидан кейин бошланган сиёсий кризис осонликча битмайдиганга ўхшайди. Кеча мухолифатдаги сўл қанотли Жумҳурият Халқ Партияси депутатлари кечикиб бўлса ҳам онт ичганларидан кейин, 8 курд аслли мустақил депутатнинг келажаги номаълум бўлиб турганди, халос.
Кеча бу мамлакатда юз берган воқеалар Туркиянинг келажаги учун таҳликалидир. Биринчидан, курдларнинг Демократик Жамият Конгресси Туркия ичида курдларининг демократик мухториятини эълон қилди. Аслида, “демократик мухторият” деган тушунчанинг ўзи йўқ. Курдларнинг мақсади – қандай шаклда бўлса ҳам, мустақиллик тарафига қадам қилишдир. Шундай қилинди ҳам.
Иккинчидан, курдларнинг террорист гуруҳлари Туркия қуролли кучларининг бир отрядини пистирмага тушириб, 3 офицер ва 10 аскарни ўлдиришди. Курдлардан 7 киши ўлдирилгани, 7 киши яралангани айтилмоқда.
Бундан ҳам муҳими - туркларнинг ичида бирлик ҳам йўқ. Ҳокимиятдаги Адолат ва Тараққиёт Партияси мамлакатда дунёвийлик принципининг кафолатчиси ҳисобланадиган армияни кучсизлантириш ва жамиятни яна ҳам исломлаштириш учун Туркиянинг келажагига ҳам кўз юмаётгандек кўринмоқда. Мухолифат партиялари эса, бирлашишдан ҳам кўра сиёсий ўлимни афзал қўрмоқдалар.