18 September 2010
03:14 -
Расмий Тошкент яҳудийлар билан биродарлашиш ҳозирлигини кўрмоқда
Мамлакатимизнинг Исроил давлатидаги элчиси Ойбек Эшонов мустақилликнинг 19 йиллиги тантаналари муносабати билан ўтказган дабдабали қабул маросимига Исроилнинг казо-казолари келишди, деб ёзмоқда маҳаллий матбуот. Ўша маросимда Исроилнинг туризм вазири Стас Мисежников ва бошқа расмий шахслар октябрнинг бошида Тошкентга уюштириладиган расмий сафар стратегиясини муҳокама қилишган эмиш.
Исроил делегациясининг ташрифи давомида Тошкент ва Тель-Авив ўртасида стратегик иттифоқ ҳақидаги шартнома тузиш масаласи ҳам муҳокама қилинади, кейинчалик бу шартнома ўзаро борди-келдиларнинг кўпайишига сабаб бўлади деб ҳисобланмоқда. Ҳар ҳолда шартнома стратегик туризм иттифоқи ҳақида бўлса керак.