07 September 2010
06:03 -
Афғон намойишчилари АҚШдаги Исломга қарши намойишларга қарши чиқишди
Шу йил 1 августда хабар берганимиздек, 2001 йил 11 снтябрь куни Нью-Йоркда содир этилган террористик ҳужумларнинг 9 йиллиги муносабати билан АҚШнинг Флорида штатидаги “The Dove World Outreach Center” номли черков, ўз тарафдорлари “шайтоннинг дини” деб ҳисоблайдиган Исломга норозилик билдириш мақсадида, “Қуръонни ёқиш куни” ўтказмоқчи.
Кеча Афғонистон пойтахти Қобулдаги Mилад ул-Наби масжиди олдида асосан диний мактабларнинг ўқувчилардан иборат бир неча юз кишилик гуруҳ намойиш ўтказиб, “The Dove World Outreach Center” тарафдорларининг Қуръонни ёқиш режасини қоралади, дейилади Reuters агентлигининг хабарида. Айни замонда, намойишчилар “Америкага ўлим” сўзлари ёзилган плакатларни кўтаришган ва бу шиорни айтиб бақиришган.
АҚШ президенти Барак Обама мусулмон дунёсига нисбатан янгича сиёсат олиб бориш ваъдаларини бериб, ҳатто, шу йил Рамазон ойининг бошланишида Оқ Уйда ифторлик берган бўлса ҳам, исломчиларнинг Америкага муносабати ўзгарадиганга ўхшамайди. Чунки, ҳар ким тушунадики, Қобулдаги намойиш орқасида Ислом уламолари турибди, улар АҚШда черков ва ҳокимият бир-биридан ажратилганини, Флоридада тайёрланаётган “Қуръонни ёқиш куни”нинг АҚШ ҳукуматига алоқаси йўқлигини жуда яхши билишади. Шундай бўлса ҳам, улар ёш афғон талабаларининг қўлига “Америкага ўлим” шиорларини тутқазишган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведения