07 September 2010
06:48 -
Мустақил бўлсак элчихоналар очишга пулимиз йўқ деган Ислом Карим халқаро кураш федерациясига пул топганди, у ҳам битмоқда
Кеча навбатдаги туғилиш кунини нишонлаган Кураш Халқаро Ассоциацияси ўзбек миллий курашини тарғиб қилиш учун 12 йил аввал шахсан президент Ислом Каримнинг ташаббуси билан тузилган экан. Аммо, Ассоциация раҳбари Комил Юсупов шотирлари билан туну-кун бош қотираётганига қарамай ишларнинг олдинга кетишига умид йўқ. Негаки, миллий курашни тарғиб этиш орқали хориждаги спорт майдонларида Ислом Каримнинг номини улуғлаш мақсадида тузилган бу ташкилот маддоҳликда ташаббусни бошқаларга бой берди шекилли, юқорининг назаридан қолди.
Аслида, дунёнинг 117 мамлакати аъзо бўлган ва ўзбек миллий курашини тарғиб қиладиган ташкилотнинг аҳволи ҳар бир ўзбекни ташкишга солиши керак эди. Аммо, Ассоцияцининг тузилиши ҳам, унингг фаолияти ҳам жуда шубҳали.
Халқаро ташкилотлар миллий ташкилотларнинг йиғилиши қарори билан тузилади. Миллий ташкилотлар борми ўзи? Кўринишидан, турли мамлакатлардаги элчихоналаримизнинг ташаббуси билан тузилган қоғоздаги ташкилотлар бор, холос. Шу сабабли, расмий матбуотда айтилаётгандек, Кураш Халқаро Ассоциацияси қатор спорт мусобақалари ўтказиб, 3500 йиллик тарихга эга курашимизнинг довруғини гўёки достон қилишаётганига ишониш қийин.
Британияда ўтказиб туриладиган “Ислом Каримов турнири” тўғридан-тўғри Ўзбекистон ҳукумати тарафидан молиялаштирилаётгани учунгина ҳали ҳаётини давом эттирмоқда. Иқтисодимиз жар ёқасидалигини ҳисобга олсак, унинг ҳам умри узоқ бўлмаслиги аниқ.
Масаланинг бошқа тарафига ҳам қараш мантиқли. 1991 йил баҳорида мустақилликка тиш-тирноғи билан қарши бўлган Ислом Карим “Баъзилар талаб қилаётгандек мустақил бўлиб қолсак, дунёнинг 200 га яқин мамлакатида элчиликлар очиш учун пулимиз йўқ-ку” деб, қанчалик ибтидоий сиёсатчи эканлиги кўррсатганди. Қаранг, энди элчихоналаримиз Ислом Каримнинг топшириғи билан чет элларда спорт ассоциациялари тузиб юришибди.