03 April 2011
21:40 -
Афғонистонда бекорга қон тўкилмоқда, Ислом уламолари суст, уят уларга
Афғонистоннинг турли шаҳарларида жума номозодан кейин бошланган намойишларнинг иштирокчилари АҚШлик насроний пасторнинг Қуръон китобини ёқишига қарши норозилик билдирмоқдалар. Натижада, БМТнинг мутлоқо бегуноҳ ходимлари ўлдирилди, бугун ҳам давом этаётган намойишлар давомида афғонларнинг ўзи ҳам ҳалок бўлишга бошлади.
Афғонистонлик жоҳил мусулмонларни тушуниш мумкин, аммо оғзига толқон солиб жим турган Ислом уламоларини тушуниш мумкин эмас.
Агар улар намойишчилар тўғри қилмоқда, деб ўйлашса, буни очиқ айтишсин ва бутун Ислом дунёсини Афғонистон мусулмонлари бошлаган курашга чақиришсин. Ёки, аксинча, “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат кабилар ҳақлигини, яъни Қуръон муқаддас бўлса ҳам, унинг қоғоз ёки электрон воситалардаги нусҳалари муқаддас бўла олмаслигини тан олиб, буни жоҳилларга тушунтиришсин. Қолаверса, Исломда ислоҳотлар қилинмаса, Ислом дунёси фақат орқага кетаверишини тушуниб етиб, ислоҳотларга бошчилик қилишсин.
Шундай воқеалар давом этаркан, Ислом уламоларининг суст туриши – шармандаликдир.